Линклар

Москвада 4 яшар қизи билан ёлғиз қолган аёл таксистлик қилмоқда


Қирғизистонлик ҳайдовчи аёл, иллюстратив сурат

Қирғизистонлик ҳайдовчи аёл, иллюстратив сурат

Москвада 4 яшар қизи ва онасини боқиш учун таксистлик қилаётган бухоролик 33 яшар Дилноза Озодликка боғланди. Унинг айтишича, Россиядаги 15 йиллик турмушидан сўнг эри уни тарк этган ва айни пайтда машина ҳайдаб, тирикчилик қилишга мажбур бўлмоқда.

Дилнозанинг айтишича, у аслида 10 йилдан буён ҳайдовчилик қилган, аммо фақат эрини олиб юрган:

- Москвада 15 йилдан бери яшаймиз. Эрим қурилишда бригадир. Эрталабдан-кечгача унга ҳайдовчилик қилардим. Машина ҳайдашни бир вақтлар менга дадам ўргатган эди. Ўтган йили ҳужжатларимни янгилаш учун Ўзбекистонга бордим. Қайтиб келсам, эрим 17 яшар бир қизга илакишиб кетибди. Қайтаришга ҳаракат қилдим, бўлмаяпти. Охири таксига чиқишга мажбур бўлдим. Кунига максимум 1000 рубль пул топаяпман. Ҳозирча фақат танишларимга таксичилик қиляпман. Тўлиқ таксига ўтиш учун ҳужжат қилишим керак, аммо ҳозир имкониятим етмаяпти, - деди Дилноза.

Қуйида бу аёл билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

---------------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG