Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:26

Раъно Обидова: Хитойда туҳмат билан қамалган ўғлимни ким ҳимоя қилади?


Хитойда ҳибсга олинган 29 яшар Довудбек Обидов
Хитойда ҳибсга олинган 29 яшар Довудбек Обидов

Андижон вилоятидан Озодликка боғланган 50 яшар Раъно Обидова ўтган йили Хитойда ҳибсга олинган 29 яшар ўғли Довудбек Обидов учун ҳуқуқий ҳимоя излаётганини айтди. Онанинг даъвосича, ўтган йили Хитойга кетган ўғли ҳамюрт шериги содир этган қотилликка алоқадор сифатида 20 ойдан буён ҳибсда сақланмоқда.

Аёл ўғлига ҳуқуқий ҳимоя сўраб, Ўзбекистон элчихонаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идораларига қилган мурожаатлари эътиборсиз қолаётганидан шикоят қилди:

- Жиноятни содир этган Э. исмли бола (бу шахснинг исм-фамилияси ошкор қилинмаётир - таҳр.) аслида аввал судланган, Туркияда ҳам ўзбекистонлик қизларни роса қийнаган. Менда видеозапислари, Хитойнинг Урумчисидаги андижонлик савдогар болаларнинг пулларини алдаб, олиб қочганига оид далиллар бор. Ҳозир Хитойда шу бола қидирувда экани, ўғлим жиноятга гувоҳ сифатида ушлаб турилгани ҳақида ҳужжат олиб келдим, Ўзбекистонга. Лекин на суд, на Олий суд, на Интерпол, на Ташқи ишлар вазирилиги чора кўрмаяпти. "Жиноят Хитойда содир бўлган", дейишяпти, холос. Мен ўғлим ҳибсга олинганидан бери бирор марта кўрмадим. Хитойга тўрт марта бордим, ҳозир эса боришга қурбим етмаяпти. Менга ким ёрдам беради, мен нима қилай? - дея даъво қилди Раъно Обидова.

Қуйида Обидова билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Раъно Обидова: Хитойда туҳмат билан қамалган ўғлимни ким ҳимоя қилади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:38 0:00
Бевосита линк

Озодликка хорижда турли жиноятларда гумон қилиниб ёки айбланиб, қамалган ўзбекистонликларнинг яқинларидан шикоятлар тез-тез келиб туради.

Аксар ҳолларда, шикоятларда Ўзбекистон элчихонаси ҳамда Ўзбекистондаги тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари хориждаги фуқароларнинг ҳимояси билан шуғулланмаётгани, одатан, уларнинг тақдирига бефарқлик билан қараётгани айтилади.

Озодлик Раъно Обидова мурожаати ортидан тегишли ташкилотлардан жавоб олиш ва бу борада қўшимча тафсилотларни аниқлашга уринади. Янгиликларни Озодликда кузатинг!

---------------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG