Линклар

OzodNazarPlus: “Тошкентнинг Фарҳод бозорига шпаналар уя қуриб олди”


Публицист Шароф Убайдуллаевнинг айтишича, у Тошкент шаҳридаги Фарҳод бозорида савдо қилувчилар учун ажратилган автотураржойдаги бозорни, бу ердаги ғайриқонуний ишларни камида 5 ойдан буён кузатди, “бозор”да олиб борилаётган ноқонуний савдо ва уни назорат қилувчи шахсларнинг ноқонуний ишларига прокуратуранинг эътиборини қаратишга уринди.

Лекин айтишича, шу пайтгача, прокуратура автотураржойдаги бозорнинг ноқонуний эканлигини тан олдию... лекин бозор ҳануз ишламоқда.

OzodNazarPlus рукни остида, одатда, OzodNazar эшиттириши жараёнида суҳбатдошимиз қилган “лирик чекиниш”ларни бериб борамиз. Бироқ бугун OzodNazarPlus публицист Шароф Убайдуллаевга карт-бланш берди: мавзуни ўзи танлади, уни ёритди, мавзу юзасидан прокуратура билан ёзишмаларини ҳамда 5 ойдан буён ўргангани ноқонуний бозордан 5 май куни олган суратларини тақдим этди:

Тажрибали журналист бугунги эшиттириш учун ҳатто сарлавҳа ҳам таклиф қилди. Мана ўша сарлавҳа:

“Фарҳод бозорига уя қурган шпаналар ва улардан безор бўлган Майсаранинг орзулари”

XS
SM
MD
LG