Линклар

Анъанамизга хилоф равишда бугун сарлавҳага OzodNazar меҳмонидан эмас, балки Ўзбекистон президентидан иқтибос чиқардик. Эшиттириш меҳмони, кекса журналист, таниқли публицист Шароф Убайдуллаев Ислом Каримов билан ғойибона баҳсга киришар экан, ўзидан мана бу гапни қўшди: “Ўзбекистонда журналистика йўқ. Халқ дардини айтадиган журналистика”.

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистондаги барча журналистлар, телерадио, нашриёт ва матбаа соҳаси вакилларига президент номидан йўлланган табрикномада сарлавҳага чиқарилган фикр тўла ҳолда мана бундай ифодаланган:

“Бугунги глобаллашув замонида, интернет асрида ахборот учун ҳеч қандай чегара йўқлиги, бу соҳада қандайдир “темир девор” қуриб бўлмаслигини кимгадир тушунтириб, изоҳлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман”.

Сиз тингловчини шу доно гап ва Шароф Убайдуллаевнинг суҳбати билан ёлғиз қолдирамиз:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG