Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:30

OzodNazar: “Кучли лидер миллатни дунёга мақбара билан танитмайди”


Марҳум президент Ислом Каримовнинг мақбарасига миллий гвардиядан доимий қўриқчи қўйилиши, ўзбекистонлик кам таъминланган оилаларнинг ипотека кредити олишдан маҳрум эканлиги ҳақида АҚШда яшаётган ўзбекистонлик ёзувчи ва журналист Жаҳонгир Муҳаммад OzodNazar да ўз фикрларини билдирди.

Жаҳонгир Муҳаммаднинг OzodNazarда билдирган айрим фикрларидан иқтибослар:

“Кучли лидер бир миллатни, бир халқни дунёга кўрсатаман деса, уни мақбара орқали кўрсатиши керак эмас...”

“Мирзиёевнинг ўзи ҳамма соҳанинг дабдаласи чиқиб кетганини такрор-такрор айтяпти, лекин Каримовнинг ўзи буюк, қани мантиқ?...”

“Ўзбекистонда ҳозир жуда катта гапириляпти, лекин амалда ҳеч нарса бўлмаяпти”...

“Ўзбекистонда давлатнинг пулини бойлар билан бирга айлантирган, чет элларга чиқартириб юборган одамларнинг ҳаммаси бугун давлат тизимида ўтирибди. Агар уларни янгиламаса, уларнинг ўрнига ҳалол ва билимли ёшларни олиб келмаса ҳеч нарса ўзгармайди”...

“Ўзбекистонга заъфарон уруғини эмас, биринчи навбатда виждоннинг уруғини сепиш ва уни авайлаб кўкартириб олиш керак!”...

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:40 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG