Линклар

logo-print

OzodNazar: Лондонликлар Содиқ Хонни "мусулмонлиги эмас, дастури учун сайлашди"


Паҳлавон Содиқ

Паҳлавон Содиқ

5 май куни дунёдаги энг йирик мегополислардан бири – Лондон шаҳри ҳокими лавозимига Лейбористлар партияси номзоди, мусулмон сиёсатчи Содиқ Хон сайланди. Унинг 8 миллион аҳолиси бўлган ва дунёнинг молиявий марказларидан бири ҳисобланган шаҳарга ҳоким этиб сайланиши нимани англатади?

OzodNazar рукнида Лондондан журналист Паҳлавон Содиқ билан суҳбат.

5 май кунги сайловда Содиқ Хон жами овозларнинг 56,8 фоизини қўлга киритиб, Консерватив партиядан бўлган рақиби Зак Голдсмитдан 13 фоизга ўзиб кетди.

45 ёшли Содиқ Хон покистонлик мусулмон муҳожирлар оиласида туғилиб, вояга етган.

Отаси 25 йил давомида Лондонда автобус ҳайдовчиси бўлган, онаси тикувчилик қилган Содиқ Хон инсон ҳақлари бўйича ҳуқуқшунос сифатида танилган.

Унинг сайловда ғалаба қилиши мультикултурализм сиёсатига қарши бўлган давлатлару сиёсатчиларнинг очиқ танқидларини кучайтирди.

Хўш, оддий муҳожир оиласида ўсиб вояга етган сиёсатчининг 8 миллион аҳолиси бўлган ва дунёнинг энг йирик молиявий марказларидан бири ҳисобланган шаҳарга ҳоким этиб сайланиши нимани англатади?

OzodNazar рукнида бу ҳақда Лондондан журналист Паҳлавон Содиқ билан суҳбатлашдик.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG