Линклар

Ўзбекистонлик шоир, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Адабиёт жамғармаси" собиқ директори Ҳамроқул Асқардан Халқ шоири Эркин Воҳидовнинг соғлиги оғирлашганию йўқланмаётгани, Шерали Жўраев ижросидаги "Парижон" қўшиғига олинган клип ҳамда устахоналаридан қувилаётган халқ рассомлари вазияти ҳақидаги OzodNazarини сўрадик.

Ўзбекистондаги ижодкорларнинг бугунги аҳволини кўрсатувчи бу воқеаларга бир-бир муносабат билдирган шоир:

- Кўп ҳолатда одамларнинг муносабати кишининг шахсиятига ҳам боғлиқ. Ҳар қандай муҳитда ҳам самимиятини йўқотмаган, хаққа яқин бўлган шоирлар, ижодкорлар ҳар доим мухлислар ва ҳамкасблар қуршовида бўлган, - деди ва бунга мисол ўлароқ буюк шоирлар Рауф Парфи, Абдулла Орипов, истеъдодли рассом Рўзи Чориевлар номини тилга олди.

Шу кунларда Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидовнинг оғир хаста экани - учинчи бор инсультни бошдан кечиргани ҳақида хабарлар келмоқда. Шоирнинг ҳолидан хабардор манбаларга кўра, хаста ҳолида ётоқда ётган улуғ шоирни йўқлагувчилар оз бўлмоқда.

Айни пайтда, Тошкентдаги "Рассомлар уйи"да собиқ совет замонидан бери ижод қилиб келаётган ўнга яқин рассом устахоналари ноқонуний равишда олиб қўйилаётганидан шикоят қилди.

Шерали Жўраевнинг куни-кеча тармоққа чиққан "Парижон" қўшиғига олинган янги клип эса турли муносабатларга сабаб бўлмоқда. Ҳофизнинг овозига мафтун мухлислари уни олқишламоқда. Аммо, айрим танқидчилар собиқ совет замонига хос атрибутлар акс этган клипдан сўнг: "Катта саҳналардан туширилган ҳофиз совет замонидаги шуҳратга кўмилган пайтларини қумсадими?" деган саволни ўртага ташламоқдалар.

Қуйида бу борада шоир Ҳамроқул Асқар билан суҳбатни тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG