Линклар

logo-print

Покистонда куфр учун қатл этилиш эҳтимоли бор илк аёл устидан суд қолдирилди


Агар Асия Биби (суратда) дорга осилса, у Покистонда куфр учун ўлдирилган илк шахс бўлади.

Агар Асия Биби (суратда) дорга осилса, у Покистонда куфр учун ўлдирилган илк шахс бўлади.

Покистон Олий суди худони таҳқирлаш билан боғлиқ суд қарори устидан тушган шикоятни кўриб чиқишни кейинга қолдирди.

Исломободда 13 октябрь куни суд 2010 йили ўлим жазосига ҳукм қилган христиан она Асия Биби иши бўйича шикоятни сўнгги марта эшитди. Суд биносини ўнлаб полиция ходими қўриқлаб турди.

Уч судянинг бири Салман Тасир ишини ҳам кўриб чиққани учун Биби иши бўйича холис қарор чиқара олмаслигини айтиб, судни тарк этди. Натижада суд кейинги қолдирилди.

Дунёвий қарашларга эга бўлган Тасир губернатор лавозимида ишлаган ва Покистоннинг куфрга қарши кескин қонунларига қарши курашган. Уни ўз соқчиси Мумтоз Қадрий 2011 йил ўлдирган. Қадрий мазкур йилнинг бошида дорга осилди.

Биби шикоятини кўриб чиқишда давом этиш учун аниқ сана белгиланмади.

Асосан мусулмонлай яшайдиган Покистонда динни таҳқирлаш жуда оғир оқибатларга олиб келади. Исломни таҳқирлашда айбланганлар одатда ваҳшийларча ўдлирилади.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари мамлакатда куфрга қарши қонунлардан шахсий қасос олиш мақсадида кенг фойдаланишини айтиб келади.

Биби мусулмон аёл билан бир коса сув талашиб жанжаллашганидан кейин дорга осилиш жазосига ҳукм қилинган. Биби тарафдорлари унинг айбсиз эканлигини ва бўлиб ўтган жанжал шахсий характерга эга эканлигини таъкидлаб келадилар.

Биби суднинг бу қарори устидан ёзган шикоятлари бир неча марта рад этилди. Агар Олий суд ҳам унга чиқарилган жазони кучда қолдирса, Бибида президентдан афв этилишни сўрашдан бошқа имкони қолмайди.

Агар Биби дорга осилса, у Покистонда куфр учун ўлдирилган илк шахс бўлади.

Кузатувчилар эса суд қарори бекор қилинса, тартибсизликлар юзага келиши мумкинлигини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG