Линклар

logo-print

Париж: ИШИД қатлиоми - Воқеалар ривожи

"Исломий давлат" экстремист гуруҳи Париждаги 150дан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган ҳужумлар учун масъулиятни зиммасига олди. 14 ноябрь куни эълон қилган баёнотида ИД "мазкур ҳужумлар Ислом пайғамбарининг ҳақорат қилиниши ва Исомий давлат ҳудудида амалга оширилаётган бомбалашларга жавоб" эканини билдирди.


Резюме

Жума куни кечқурун Франция пойтахти Париж шаҳрининг бир нечта жойида ИШИД жангарилари томонидан уюштирилган портлашлар ва отишмалар оқибатида камида 127 одам ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Париж прокуратураси шаҳардаги жума кунги отишма ва портлашлар ортидан “террорчилик билан боғлиқ қотиллик” бўйича жиноят иши очди. Бу ҳақда Париж прокурори Франсуа Моленс шанба куни маълум қилди. Жаноб Моленсга кўра, ҳужумчиларнинг саккиз нафари ҳалок бўлган. Улардан етти нафари ҳудкуш ҳужумчилар бўлган. Париж аҳолиси кўчага чиқмаслик ҳақида огоҳлантирилган. Шаҳарга 1500 нафар ҳарбий ташланган.

20:55 14.11.2015

Франция халқига ҳамдардлик белгиси сифатида Нью-Йоркдаги "Empire State Building" (Эмпайр-Стейт-Билдинг) минораси Франция байроғи рангларига бурканди.

20:50 14.11.2015

Франция ва Англия жамоалари ўртасидаги футбол ўйини белгиланган вақтда ўтказилади

Франция Футбол уюшмаси хавфсизлик билан боғлиқ хавотирларга қарамай Франция ва Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйин белгиланган санада ўтказилишини билдирди. Ушбу ўртоқлик учрашуви Лондоннинг “Уэмбли” ўйингоҳида 17 ноябрь куни бўлади. Париждаги “Стад Де Франс” стадионида Франция жамоаси Германия устидан 2-0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Футбол ўйини пайти ўйингоҳ яқинида портлашлар содир этилган эди.

20:07 14.11.2015

Париждаги ҳужумлар пайти яраланган 80 беморнинг аҳволи ўта оғир

Сўнгги маълумотларга кўра, Париждаги ҳужумлар ортидан шаҳар касалхоналарига 300дан ортиқ одам олиб келинган. Шулардан, 80 нафарининг аҳволи ўта оғир, 177 нафарининг вазияти “жиддий”, 53 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жўнатилган.

19:51 14.11.2015

Париждаги Эйфел минораси вақтинча ёпилди

Париждаги Эйфел минораси жума кунги ҳужумлар ортидан вақтинча ёпилди. Франс-пресс хабарига кўра, кунига 20 минг одам Эйфел минорасини зиёрат қилади. Шунингдек, Лувр ва Диснейлед ҳам хавфсизлик чоралари доирасида ёпилган.

Қолганини юкланг

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG