Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:28

Париж: ИШИД қатлиоми - Воқеалар ривожи

"Исломий давлат" экстремист гуруҳи Париждаги 150дан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган ҳужумлар учун масъулиятни зиммасига олди. 14 ноябрь куни эълон қилган баёнотида ИД "мазкур ҳужумлар Ислом пайғамбарининг ҳақорат қилиниши ва Исомий давлат ҳудудида амалга оширилаётган бомбалашларга жавоб" эканини билдирди.

Жума куни кечқурун Франция пойтахти Париж шаҳрининг бир нечта жойида ИШИД жангарилари томонидан уюштирилган портлашлар ва отишмалар оқибатида камида 127 одам ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Париж прокуратураси шаҳардаги жума кунги отишма ва портлашлар ортидан “террорчилик билан боғлиқ қотиллик” бўйича жиноят иши очди. Бу ҳақда Париж прокурори Франсуа Моленс шанба куни маълум қилди. Жаноб Моленсга кўра, ҳужумчиларнинг саккиз нафари ҳалок бўлган. Улардан етти нафари ҳудкуш ҳужумчилар бўлган. Париж аҳолиси кўчага чиқмаслик ҳақида огоҳлантирилган. Шаҳарга 1500 нафар ҳарбий ташланган.

18:21 14.11.2015

Баварияда Париждаги ҳужумларга алоқадорлиги гумонланаётган қуролли шахс қўлга олинган

Париждаги теракт уюштирувчиларининг эхтимолий шерикларидан бири Германиянинг Бавария минтақасида, Залцбург-Мюнхен автомобиль йўлида, ҳужумлар арафасида қўлга олинган. "Бавария радиоси" хабарига кўра, Парижга йўл олган шахс ёнидан қурол ва портлатгичлар топилган. Қўлга олинган шахснинг Париждаги ҳужумларга тўғридан-тўғри алоқаси бор-йўқлиги ҳозирча тўлиқ тасдиқланмаган.

17:49 14.11.2015

Ассошиэйтед пресс: ўлдирилган ҳужумчилардан бирининг ёнидан Сурия паспорти топилган

Ассошиэйтед пресс мухбирининг Франция полициясига таяниб хабар беришича, Парижда ўлдирилган ҳужумчилардан бирини ёнидан Сурия паспорти топилган. Франция президенти Франсуа Олланд Париждаги ҳужумлар Франциядан ташқарида режаланган ва ташкиллаштирилган, мамлакат ичкарисидан туриб дастакланган, дея баёнот берган эди.

16:22 14.11.2015

"Исломий давлат" Париждаги ҳужумларни "қуролланган саккиз нафар биродари" амалга оширганини билдирди

"Исломий давлат" экстремист гуруҳи 14 нобярь куни эълон қилган баёнотида "мазкур ҳужумлар Ислом пайғамбарининг ҳақорат қилиниши ва Исомий давлат ҳудудида амалга оширилаётган бомбалашларга жавоб" эканини билдирди.

15:57 14.11.2015

Сўнгги хабарларга кўра, Париж ҳужумлари қурбонлари сони 128 кишини ташкил қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG