Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:43

Қашқадарёлик хонанда “Ўзбекнаво” лицензияси қимматлигидан норози


Сув ҳисоблагичдаги носозлик туфайли Тошкентда иссиқлик тарқатиш бўлими раҳбари жазоланди. Қашқадарёлик ҳаваскор хонанда “Ўзбекнаво” лизенцияси ўта қиммат эканидан арз қилди. Бастакор хонандаларнинг илтимосига кўра ўғирликка қўл ураётганини айтди.

Истеъмолчини қайта-қайта асоссиз қарздор қилган иссиқ сув таъминоти раҳбарига интизомий жазо қўлланилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А. Тўраев иссиқ сув ҳақини тўлаб келса-да, асоссиз равишда бир неча бор қарздорга чиқарилди (“Адолат кўзгуси”, 4 август). Дастлаб унга ҳисоблагич қиёслаш-стандарт кўригидан ўтмагани сабабли 1,7 миллион сўм қарздорлик ҳисобланган. Ҳисоблагич кўрикдан ўтказилганидан кейин ҳам бир неча бор қарздорлик кўрсатилаверган. Мазкур ҳолатни прокуратура ўрганиб чиқиб, вазиятга ойдинлик киритган. Тошкент шаҳри прокурори М. Мирзаевга кўра, фуқаро ҳуқуқини бузгани учун Мирзо Улуғбек тумани иссиқлик тарқатиш бўлими бошлиғига интизомий жазо қўлланилди.

Қишлоқлик ҳаваскор хонанда “Ўзбекнаво” лицензияси жуда қиммат эканидан арз қилди

Қишлоқ тўйларида хизмат қилувчи қашқадарёлик ҳаваскор хонанда Умид Мажидов “Ўзбекнаво” лицензияси тўлови ўта қиммат эканидан арз қилди (“Даракчи”, 4 август). Хонандага кўра, қишлоқда ҳамма бир-бирни танигани боис тўйдаги хизмат учун катта нарх айтиш имконсиз бўлиб, тўйларда хонандаларга 50 минг сўмдан 130 минг сўмгача берилади. Қолаверса, қишлоқда тўй мавсуми октябрдан февралгача давом этади. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасидан лицензия олиш учун эса 2 миллиондан 5 миллион сўмгача тўлаш лозим. “Табиийки, пойтахтда ижод қилаётган хонандаларда лицензия олиш учун имконият етарлича. Лекин биз гастроль сафарларига бормасак, қишлоқдан чиқмасак, лицензия учун шунча маблағни қаердан топамиз?” деган У.Мажидов. Хонанда қишлоқдаги шароитни ўрганиб, лицензия тўлови миқдорини кўриб чиқишни сўраган.

Бастакор: Хонандаларнинг илтимосига кўра ўғирликка қўл уришга мажбур бўляпмиз

Бастакор Элдор Қаюмов хонандаларнинг илтимосига кўра плагиатликка қўл уришга мажбур бўлаётганларини айтди. “Мисол учун, Фаррух Комиловнинг “Соғинганим” қўшиғи мусиқаси Энрике Иглесиаснинг қўшиғидан олинган. Мен бу қўшиқда фақат матн муаллифиман”, деган бастакор “Даракчи” берган интервьюсида. Ҳамкасбининг фикрларини бастакор Баҳодир Низомов ҳам дастаклаган. “Тўғри, ўзимизнинг обрўмизни ўйлаб рад жавобини ҳам беришимиз мумкин. Лекин биз йўқ деганимиз билан барибир кимдир шу ишни қилиб беради-ку. Шунинг учун пулни бегона қилиб, нима қилдик”, дея халқаро ҳуқуқ ва ахлоққа зид хатти-ҳаракатини оқлашга уринган бастакор Б. Низомов.

XS
SM
MD
LG