Линклар

Қашқадарёда иш ўрни яратишда қўшиб ёзишлар аниқланди. Самарқандда 16 яшар ўсмирга янглиш ташхис қўйган шифокорлар узр сўрашдан бош тортди.“Муштум” Аҳмадбойга ақча берган хонандаларга “мушт туширди”. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.

Қашқадарёда иш ўрни яратишда қўшиб ёзишлар аниқланди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш ва иш ўринларини яратиш борасида сохтакорлик ва қўшиб ёзишлар аниқланди (“Даракчи”, 18 август). Туман бўйича 791 та ҳолатда ҳақиқатда яратилмаган иш ўринлари қўшиб ёзилган, 250 дан ортиқ коллеж битирувчилари ва хотин-қизлар иш билан таъминлангани ҳақида сохта ҳисобот берилган. Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи туман бандликка кўмаклашиш маркази мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 205- ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқандлик шифокорлар 16 ёшли ўсмирга “яқинда ўлади” дея хато ташхис қўйди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида фаолият юритувчи докторлар Акбар Убайдуллаев ва Нодира Алиқулова 16 ёшли Жалолиддин Илҳомовга юрак хасталигига чалинган дея хато ташхис қўйди ва ўсмирга очиқ-ошкора кўп яшамаслигини маълум қилди (“Муштум”, 2016 йил 7-cон). Мазкур ҳодиса қишлоқ хўжалиги ва сервис коллежида таҳсил олаётган Ж. Илҳомов ҳарбий чақирув учун тиббий текширувдан ўтаётганда рўй берган. Тушкунликка тушган ўсмир ва унинг яқинлари Самарқанд вилояти кардиология диспансерида қайта текширувдан ўтган ва алалоқибат Ж. Илҳомовнинг юраги соғлом экани, аввалги ташхис пайти кардиограмма чалкаштириб юборилгани аниқланган. Ўсмирнинг онаси Матлуба Бегимқулованинг арзига кўра, шифокорлар А. Убайдуллаев ва Н. Алиқулова узр сўрашдан ҳам бош тортган. “Мени бир нарса ҳайратлантиради, наҳотки олийгоҳларда узоқ йиллар ўқиб, шифокор деган шундай улуғ ном эгаси бўлган айрим тиббиётчилар ўз қилмишидан заррача уялмасалар?”, деб ёзади М. Бегимқулова.

“Муштум” журнали чинозлик Аҳмадбойга ақча берган хонандаларни карикатура қилди

XS
SM
MD
LG