Линклар

logo-print

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Юнусова дубляж синхрон таржимага айланиб қолганини билдирди. Қорақалпоғистондаги қадимий қалъадан Хоразм маликалари сурати топилди.

Қадимий қалъадаги Хоразм маликалари сурати

Қорақалпоғистон ҳудудидаги қадимий қалъаларда Австралиянинг Сидней университети мутахассислари билан ҳамкорликда қазишма ишлари олиб борилмоқда (“Ўзбекистон овози”, 22 сентябрь). Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоқ бўлими мудири Қайрат Хўжаниёзовга кўра, ҳамкорликдаги қазишмалар пайти милоддан олдинги даврга оид зардуштийлар эҳромидан девор суратлари топилган. Айни пайтда Франция, Австралия ва Ўзбекистон мутахассислари реставрация қилаётган суратда хоразмий маликалар қиёфаси акс этган. Аввалроқ Эллиққалъа туманидаги Тупроққалъадан милоднинг II-III асрларига оид лойдан ишланган ҳайкалчалар, Тўрткўл туманидаги Қўйқирилганқалъадан эса инсон суяги солинган остадон, милоддан аввалги IV-III асрга оид астрология асбоблари топилган.

Актриса Сайёра Юнусова: Дубляжда ижод йўқолиб, қийинчилик кўпайган

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Юнусова дубляж синхрон таржимага айланиб қолганини билдирди (“Даракчи”, 22 сентябрь). “Ижод йўқолиб, қийинчилик кўпайган, холос. Назаримда, ҳар бири 10 та қаҳрамонга овоз берадиган тўртта актёрнинг ўрнига, матнни битта актёр ўқийдиган қилиб қўйиш керак. Дубляж мактабини қайта ташкил этиш учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида дубляж йўналишини очиш керак. Ҳар йили қанчадан-қанча талабалар битиради, лекин театрларда бўш иш ўрни йўқ. Натижада улар тирикчилик қилиш учун тўйга чиқишни бошлашади”, дейди актриса С. Юнусова.

Қарши ва Самарқандга чипта нархи 15 фоизга ошди

Тошкент-Қарши-Тошкент ва Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги йўловчи поездларининг чипта нархлари 20 сентябрдан бошлаб 15 фоизга ошди. Бу ҳақда бир қатор матбуот нашрлари хабар берди. Шунингдек, Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши “Ўзбекистон” йўловчи поезди вагонлари нархи ҳам эълон қилинди. Бунга кўра, econom класс – 45 минг, business класс – 68 минг, VIP класс – 130 минг сўм. Қайд этилишича, янги йўловчи поезди ҳақидаги батафсил маълумотларни 1005 қисқа рақами орқали олиш мумкин.

XS
SM
MD
LG