Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:53

Марказий банк 50 минг сўмлик чиқарилгани ҳақидаги хабарни рад этди


10 минг ва 50 минг сўмлик чиқарилгани ҳақида хабар яшин тезлигида тарқалди. Фарғоналик аёл “ошиқи беқарор” жазмани томонидан ўлдирилди. Ўзбекистонда қарийб 177,5 минг киши “судланган” деган тамғадан қутулиб қолди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.

Марказий банк 10 минг ва 50 минг сўмлик чиқарилгани ҳақидаги хабарни рад этди

Интернетда янги 10 минг ва 50 минг сўмлик купюра чиқарилгани ҳақидаги хабар яшин тезлигида тарқалди (“Даракчи”, 26 май). Янгилик исботи сифатида ижтимоий тармоқларда янги купюра деб даъво қилинган пулларнинг суратлари ҳам илова қилинган. Масалан, 10 минг сўмлик купюранинг бир томонида Шаҳрисабздаги Оқсарой майдони ва “Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги” деган ёзув, иккинчи томонида эса Ўзбекистон герби акс этган. Марказий банк матбуоти хизмати мазкур овозаларни рад этиб, айни пайтда ҳеч қандай купюра жорий этилмаётганини маълум қилган.

Фарғоналик аёл “ошиқи беқарор” жазмани томонидан ўлдирилди

Фарғона вилояти Данғара туманида икки фарзанднинг онаси бўлган аёлни ўлдирган қотил 19 йилга озодликдан маҳрум этилди (“Ҳуқуқ”, 26 май). Қотиллик 2015 йилнинг 8 августида рўй берган. Қўқонлик аёл уяли алоқа воситаси орқали Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи, муқаддам босқинчилик учун 2 бора судланган йигит билан танишиб қолади. Шу тариқа исми ошкор этилмаган аёл Қўқон-Тошкент йўналишида қатнайдиган ҳайдовчи эрига хиёнат қилиб, зангиоталик йигит билан учрашиб юради. Бу орада “ошиқи беқарор ролини маромига етказиб ўйнаган” жазманига эридан яшириб, 300 доллар ва 400 минг сўм қарз беради. Жазман йигит эса қарзлардан биратўла қутулиш учун Данғара туманидаги учрашувлардан бирида аёлни бўғиб ўлдиради ва унинг жасадини чуқурга кўмади.

Ўзбекистонда қарийб 177,5 минг киши “судланган” деган тамғадан қутулиб қолди

Ўзбекистонда ярашув институти жорий этилганидан кейин 177 минг 492 нафар фуқаро “судланган” деган тамғадан қутулиб қолди (“Оила даврасида”, 26 май). Бу ҳақда Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Раҳимқул Тошбоев маълум қилади. Айни пайтда Ўзбекистон Жиноят кодексининг 44-моддасида кўзда тутилган 60 жиноят бўйича ярашув институти қўлланмоқда. Ярашув институтининг талабига мувофиқ, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган шахс айбига иқрор бўлиб, жабрланувчи билан ярашиб, етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берса, жиноий жавобгарликка тортилмайди.

XS
SM
MD
LG