Линклар

Путин 2015 йилда атиги 133 минг доллар ишлаганини иддао қилди


Путин долларлари ва центлари

Путин долларлари ва центлари

Кремль танқидчилари ва ғарб мамлакатлари расмийлари Россия президенти Владимир Путинни ўз лавозимидан фойдаланиб, катта бойлик тўплаб олганликда айблаб келишади.

Табиийки, расмий ҳисоботларда президентнинг бойлиги анча оз қилиб кўрсатилади

15 апрель куни эълон қилинган ҳужжатга кўра, Путин 2015 йилда 8,9 миллион рубль даромад кўрган.

2014 йилда эса президентнинг 7,6 миллион рубль олгани айтилган эди.

Эълон қилинган декларацияда Геленжик шаҳрида Путин учун қурилгани айтиладиган улкан қаср ҳақида ҳеч нима дейилмаган.

Ҳужжатга ёзилишича, Путинг бор мулки 77 м2 квартира, 1500 м2 ер ва 18 м2 гараждан иборат.

Бундан ташқари, президент 153 м2 квартирадан фойдаланди.

Ҳужжатга кўра, Путинда хорижда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо автомобиль ҳам йўқ: унда Россияда ишлаб чиқарилган “Нива” ва қайиқ ташувчи прицеп бор холос.

Аммо ҳужжатда ҳеч қандай қайиқ тилга олинмаган.

2012 йил мухолифатчи Борис Немцов эълон қилган ҳисоботда Путин тўртта қимматбаҳо яхтадан фойдаланиши айтилган эди.

Яқинда Панамадаги Mossack Fonseca ширкатидан сиздирилган ҳужжатларга кўра, Путиннинг болалик дўсти, петербурглик виолончелчи Сергей Ролдугин номи билан очилган оффшор ширкатлардан 2 миллиард доллар қийматга эга маблағ ўтган.

Панама ҳужжатларида Путиннинг исми тилга олинмаган бўлса-да, Кремль танқидчилари Ролдугин номи билан очилган ва бошқа бир неча ҳисобнинг якуний эгаси Путин эканлигини иддао қилишмоқда.

Путин ва Кремль эса бу иддаоларни зўр бериб раб этиб келади.

Путиннинг 2015 йилдаги даромадлари кўрсатилган декларацияда ёзилишича, президент ўтган йилда молиявий жиҳатдан бошқа Россия расмийларидан, жумладан, ўз матбуот котиби Дмитрий Песковдан ортда қолган. Кейинги йилларда Песков тўплаган улкан бойлиги учун кескин танқид қилиниб келади.

Хабарларга кўра, котиб 600 минг долларлик қўл соатига эга бўлиб, ўзининг янги турмуш ўртоғи билан ҳафтасига 350 минг евро турадиган улкан яхтада асал ойини ўтказган.

Расмий декларацияда ёзилишича, Песков 2015 йилда 36,7 миллион рубль ишлаган.

Турмуш ўртоғи Татьяна Навка эса 89 миллион рубль даромад олган.

Расмий ҳужжатларда Путин бойлиги жуда камтар қилиб кўрсатиган бўлса-да, президентнинг қариндошлари ўта бой эканлигини аниқ.

Forbes журналининг русча версияси мазкур ҳафтада Путиннинг куёви экани айтиладиган Кирилл Шамалов 34 ёшда Россиянинг энг ёши миллиардерига айлангани ҳақида хабар тарқатди.

XS
SM
MD
LG