Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:00

"Қабул комиссияси абитуриентлардан 7 минг сўмдан тўлов ундиряпти"


OzodMikrofonга боғланган абитуриентлардан бири Тошкент Давлат аграр университетининг Қабул комиссияси ҳужжат топшираётган ёшларни 7 минг сўмлик ҳужжатжилдни сотиб олишга мажбурлаяпти, деб шикоят қилди.

Исмини сир сақлаётган абитуриентга кўра, канцелярия товарлари сотиладиган дўкон ва бозорларда 1 мингдан 2 ярим минг сўмгача бўлган ҳужжатжилд университет ҳудудида 7 минг сўмдан сотилмоқда ва қабул ҳайъатлари бошқа жилдларни қабул қилмаётир:

- Мен бир ярим сўмга олдим кўчадан, битта конверт ҳам олдим. Келсам, йўқ бизнинг папкани оласан, деб мажбурлашди. У папканинг устига "Тошкент давлат аграр университети" деб ёзиб қўйган. "Манлизи, телефон рақами" деган ёзувлари ҳам бор. Ичида конверти бор. Шу 7 минг сўмдан пулланаяпти. Битта факультетга 1 яримтадан абитуриен топширса, тасаввур қилинг, неча сўм бўлади. 7 минг катта пул эмас, лекин шуни олишга мажбурлашгани тўғри эмас-ку?! - дейди абитуриент.

Абитуриент билан суҳбатни қўйида тинглашингиз мумкин:

"Аграр университети қабул комиссияси ёшлардан 7 минг сўмдан тўлов талаб қилаяпти"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:12 0:00
Бевосита линк

Қуйида эса Тошкент давлат аграр университетидан йўлланган суратларни томоша қилишингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG