Линклар

Қаршида ногирон пенсионерлар 2 ойдан буён нақд пул кутмоқда


Наманганда кексалар пенсия учун навбатда

Наманганда кексалар пенсия учун навбатда

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидан боғланган пенсионер, 2-гуруҳ ногирони Бозорбобо Комилов 2 ойдан буён пенсия берилмаётганидан арз қилди.

Рафиқаси ҳам 2-гуруҳ ногирони бўлган Комилов банкларнинг "нақд пул йўқ", деган жавоби устидан Марказий Банкка арз қилгани, банк эса вилоятга нақд пул ажратилгани ҳақида жавоб берганини айтмоқда:

- Бир ҳафта олдин Марказий Банк Қашқадарё вилоятидаги ногирон пенсионерлар учун нақд пул ажратилди, деб айтди. Вилоятдагилар эса йўқ, деяпти. Икки орада нима бўлгани бизга номаълум. Аслида Вазирлар Маҳкамасининг қарорида айтиб қўйибди - "Ногирон ва 80 ёшдан ошган кексаларнинг пенсияси ўз вақтида, нақд пулда берилсин", деб. Майгача ойма-ой олганмиз. Мана икки ойдан бери йўқ. Биз яшаб турган ҳудудда 190 та кекса ва ногирон пенсионер нақд пулда олиши керак, 2 ойдан бери йўқ. Бизни пенсиядан бошқа киримимиз йўқ ахир, - дея арз қилди Бозорбобо Комилов.

Қуйида у кишининг шикоятини тўлиқ тинглашингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG