Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:40

Қозоқ расмийлари SMS ва Facebook ёрдамида намойишлар олдини олишга уринди


Назарбоев Ер Кодексига мараторий қўйди
Назарбоев Ер Кодексига мараторий қўйди

6 май куни аксар қозоғистонлик кутилмаган манбадан – мамлакат президенти маъмуриятидан эҳтиёткорлик билан ёзилган СМС хабар олди.

Хабарда “Республика президенти Нурсултон Назарбоев Ер кодексининг оммавий тартибсизлик келтириб чиқарган айрим бўлимларига мораторий эълон қилди”, дейилади.

Хабарни Қозоғистондаги етакчи уяли алоқа операторлари, жумладан, Altel, Beeline, Kcell ҳамда Tele2 ширкатлари юборди.

СМС юборилишидан аввал Назарбоев мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида ўтказилган норозилик намойишлари сабаб июль ойидан бошлаб ҳукуматга тегишли қишлоқ хўжалик ерларини сотишга асос яратувчи қонунни кейинга қолдирган эди.

Xабар етказиш учун СМСлардан фойдаланиш мухолифат бутунлай жиловланган ва оммавий ахборот воситалари устидан қаттиқ назорат ўрнатилган Қозоғистон учун янгиликдир.

Бу ҳол ҳатто Қозоғистонда ҳам ижтимоий ва бошқа тармоқлар ҳукумат бошқарувидаги газета-журналлар, телевидение ва радио каби анъанавий матбуотга рақобат яратаётганини кўрсатади.

Назарбоевнинг мораторий ҳақидаги билдируви 5 май куни илк бор Оқ ўрданинг Facebook саҳифасида пайдо бўлди.

Бунинг ортидан ҳукумат бошқарувидаги матбуот хабар тарқатди.

Афтидан, Назарбоев маъмурияти ўнлаб мустақил ёки мухолиф матбуот йўқ қилинган мамлакатда Facebook, VKontakte каби тармоқлар ҳамда СМС хабарлар таъсири кучли бўлиши мумкинлигини англаб етган.

Назарбоевнинг бу қадами яна президент қозоғистонликлар, жумладан, намойиш уюштирувчилари режалаштирилган ўзгартиришлар кейинга қолдирилганини билишини хоҳлашидан дарак беради.

Аммо 5 май куни президент янги Маълумот ҳамда коммуникация вазирлиги яратилишини, унинг вазифаси “ҳозирги информация билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ҳамда ислоҳотлар самарали амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилишдан” иборат бўлишини билдирди.

Президентга кўра, янги вазирлик “энг долзарб масалаларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга жавоб қайтариш учун барча маълумот каналларини, жумладан, Интернет ҳамда ижтимоий тармоқларни назорат қилади”.

Назарбоев яна янги вазирлик “ҳам электрон, ҳам босма манбаларда маълумот хавфсизлигини таъминлаш учун маҳаллий маълумот маҳсулотлари сифатини яхшилаш билан шуғулланишини” қўшимча қилди.

Facebook фойдаланувчилари бу вазирликни “Ҳақиқат вазирлиги”, “Бахт вазирлиги”, “Оруэллнинг даҳшатли туши” дея таърифлаб, хавотир изҳор қилишди.

Қозоғистонда Ер кодексига киритилган ўзгартишларга қарши намойишлар 24 апрелдан бошланиб кетган эди. Намойишларда норозилар ҳукуматга қарши чақириқларни айта бошлаган.

Намойишчилардан айримлари ҳибс қилиниб, маъмурий жавобгарликка тортилган.

XS
SM
MD
LG