Линклар

Нега ўзбеклар салбий воқеаларга қахрамон бўлмоқда?


Суриядаги ўзбек жангари гуруҳи етакчиси

Суриядаги ўзбек жангари гуруҳи етакчиси

Сўнгги икки- уч кун хабарларида ўзбекистонликларнинг салбий қахрамон сифатида қайд қилинганини кўрамиз. Туркия Ички ишлар вазирлиги 28 июнь кунги террор ҳужумини уюштирган худкуш ҳужумчининг бири Ўзбекистон ватандоши эканини билдирди.

АҚШнинг Орландо штатидаги ўзбек таксичи мижозини зўрлади. Ўзбекистон ватандоши Самарқандга учаётган учоқдан бортда сигарет чеккани учун тушириб қолдирилди. Бундай хабарлар жуда кўп. Ўзбекистонликлар нега салбий воқеаларга қахрамон бўлмоқда¸ деган савол жавобини Қурултой дастурида муҳокама қилдик.

Қурултой қатнашчилари Истанбул аэропортига бомбали ҳужум уюштирганлардан бирининг ўзбек бўлганидан ҳайрон қолмаганлигини билдиришди.

Диний муттаасибликка берилган ўзбек ëшларининг террорчилар сафида бўлгани Қурултой қатнашчилари назарида одатий ҳолдек кўринган.

Эслатиб қўямиз, шу кунларда АҚШда Ўзбекистонлик 24 яшар Абдурасул Жўрабоев, 30 яшар Аброр Ҳабибов, “Исломий давлат” гуруҳига молиявий кўмак кўрсатишга ҳаракат қилганлик ва Туркия орқали Сурияга ўтиб “Исломий давлат” жиҳодий гуруҳига қўшилмоқчи бўлганликда айбланиб суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Нью Йорк ва Флоридада ушланганлар бевосита "Исломий давлат" билан алоқадорликда гумонланиб ушланган дастлабки ўзбеклар бўлса-да¸ улар радикал исломий гуруҳларни қўллашда айбланаëтган биринчи ўзбекистонликлар эмас.

2012 йил 13 июль куни АҚШнинг Бирмингем округидаги Федерал суд ҳакамлари президент Барак Обамани ўлдирмоқчи бўлганини тан олган 22 яшар ўзбекистонлик Улуғбек Қодировни 15 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG