Линклар

Қурултой: Ўзбекистонда милицияни қонун эмас¸ ислоҳот билан тузатиш керак


Ўзбек милиционерлари кўп ҳолларда ўзларига оид бўлмаган соҳаларга сафарбар қилинади

Ўзбек милиционерлари кўп ҳолларда ўзларига оид бўлмаган соҳаларга сафарбар қилинади

Ўзбекистон милициясиннг истеъфодаги полковниклари иштирок этган "Қурултой" давра суҳбатида ўзбек милиционерларига берилган ваколатлар¸ айни пайтда улар ҳақ-ҳуқуқлари муҳокама қилинди. 24 август куни Ўзбекистон Сенати бир овоздан маъқуллаган "Ўзбекистон ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонун президент имзолаган кундан кучга киради.

"Бугунга қадар 1991 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақидаги Низом асосида фаолият юритиб келган милицияни қонун эмас¸ балки жиддий радикал ислоҳот билан тузатиш мумкин" дейишди "Қурултой" иштирокчилари.

"Муҳокама учун жамоатчиликка тақдим этилмасдан Олий Мажлис ва Сенат томонидан маъқулланган бу қонун¸ бошқа мавжуд қонунлар сингари соҳа фаолиятида бурилиш ясашига ишонмаймиз"¸ дейишди "Қурултой" қатнашчилари.

Дастурда қатнашган собиқ милиция ходимларидан бири¸ меъёрсиз иш соатлари, мунтазам давом этадиган "казарма" тартиби, ортиқча меҳнатга ҳақ тўланмаслигини каби муаммоларни тилга олди.

Гарчи ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари, сиёсатшунос ва халқаро ташкилотлар мустақиллик йилларидан буён милиция тўғрисида қонун йўқлигини қайта-қайта айтиб келаётган бўлса-да, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2015 йил декабрда илк бор милиция фаолиятини қонуний тартибга солиш заруратини тилга олган эди.

Бу танбеҳ ортидан ИИВ тўғрисидаги қонун қабул қилинди ва эндиликда президент имзосини кутмоқда.

"Қурултой" давра суҳбатида билдирилган фикр-мулоҳазаларни тўлиғича қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG