Линклар

Олимпиада тарихидаги энг кекса гимнастикачи Оксана Чусовитина Риода ҳам медаль қозониши мумкин


Оксана Чусовитина

Оксана Чусовитина

Еттинчи марта Олимпия ўйинларида иштирок этиш билан гимнастика соҳасида рекорд ўрнатган асли ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина якшанба куни Рио олимпиадасида беллашув майдонига тушди.

Кузатувчиларга кўра¸ жисмоний ва руҳий жиҳатдан яхши тайëргарлик билан майдонга тушган Чусовитина¸ нафақат еттинчи марта олимпиада ўйинларида қатнашиш¸ балки уларда медаль учун даъвогарлик қилишга ҳам қодир.

“Гимнастиканинг бувиси” деб лақаб олган Чусовитина Риода ўзига мурожаат қилаëтган мухбирларга ҳозирча табассум билан¸ “сабр қилинг¸ азизим” дейиш билан чекланмоқда.

“Мен майдонда мусобақалашаëтганимда¸ ëшим учун бир-иккита очко қўшишса¸ яхши бўларди. Лекин мусобақа майдонида ҳамма тенг¸ бир-биримиз билан тенг асосда курашамиз”¸ деди Чусовитина USA Today мухбири билан 7 август кунги қисқа суҳбатда.

5 август куни Бразилия пойтахтида бошланган ëзги олимпиада ўйинларида қатнашиш режасини эълон қилиб¸ халқаро жамоатчиликни ҳайратга солган Чусовитина¸ май ойида Озодлик мухбирига бу мусобақаларга тайëргарлик жараëни¸ ўзини катта спортда рекорд муддатда беллашишга ундаëтган омиллар ҳақида ҳикоя қилиб берган эди.

Асли бухоролик Оксана Чусовитинанинг катта спортдаги фаолияти бундан 25 йил аввал бошланган. 1992 йилда МДҲ терма жамоаси сафида Барселонада илк бор ёзги олимпиадада иштирок этган Чусовитина олтин медални қўлга киритган эди. 2000 йиллар бошларида оиилавий сабабларга кўра Германияга кўчиб кетган гимнастикачи 2008 йилги Пекин олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган эди.

2012 йилги Лондон Ёзги Олимпия ўйинларида ҳам Чусовитина Германия жамоаси сафида қатнашган эди. Лекин 2013 йилда унинг Ўзбекистон фуқаролиги қайта тикланган ва ўшандан бери халқаро мусобақаларда Ўзбекистонни тамсил этмоқда.

1975 йилда Бухорода туғилиб¸ бадиий гимнастика билан шуғулланишни ҳам айнан шу ерда бошлаган Оксана 1992 йилда биринчи бор Барселона Олимпиадасида қатнашиб¸ мусобақаларни еттинчиликда тугатди.

Сўнгра 1996 йилда Атланта¸ ундан кейин 2000 йилги Сидней Олимпиадасида қатнашди. Бу ўйинларда медал соҳибасига айланмаган бўлса-да¸ Оксананинг қўлида 9 ойлик чақалоғи Алишер билан халқаро мусобақаларда қатнашганининг ўзиëқ¸ бадиий гимнастика мутахассислари томонидан¸ мислсиз жасорат сифатида баҳоланди.

Сидней тугагач¸ 25 яшар Оксана катта спортни тарк қилиши мумкин эди. Аммо қўлидаги гўдагининг саратоннинг оғир кўриниши – оққонга чалингани¸ спортчи қизнинг яширин матонатини булоғини очиб юборди.

Боласини даволатиш учун Германияга келган Оксана¸ Германиядаги мусобақаларда қатнашиб¸ ютгани эвазига берилган пулларни ўғлининг муолажасига тўлай бошлади.

Алишер тузалиб кетди ва ўз миннатдорлигини изҳор қилиш йўли сифатида Оксана¸ ўз талантини Германия бадиий гимнастика жамоасига таклиф этди. Шу тарзда у Германия фуқаролиги¸ унинг асосида миллий жамоасига қабул қилинди ва 2008 йилги Пекин олимпиадасида 33 яшар Оксана Германия байроғи остида мусобақаларга кирди.

XS
SM
MD
LG