Линклар

logo-print

Рус сузувчиси: Номаълум шахслар Россия байроғини ғижимлаб, ерга улоқтиришди


Синхрон сузиш бўйича Россия чемпиони Александра Пацкевич Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган Ёзги Олимпиада ўйинларининг биринчи кунида Россия байроғини номаълум шахслар ғижимлаб, ерга улоқтирганини айтди.

Айрим россияликлар Олимпиадада “аксил-Россия” руҳияти ҳукм сураётганидан арз қилмоқда. Ўйинлар бошланишидан аввал Россия ҳукумати ҳомийлигида рус спортчиларининг допинг истеъмол қилгани дунё матбуотида кенг ёритилди. Натижада ўнлаб россиялик спортчилар ўйинлардан четлатилди.

Бир неча ўйин давомида томошабинлар россиялик спортчиларни масхаралаб қарши олишди. Айниқса, сузиш мусобақаларида бу ҳол кўп кузатилди. Бу йўналишда рус ва америка спортчилари ўртасидаги рақобат Совуқ уруш йилларини эслатади.

2012 йил Лондонда бўлиб ўтган Олимпиада аёлларнинг гуруҳ мусобақасида ғолиб чиққан Пацкевич 12 август куни ўз Instagram саҳифасида “1-кун ҳаддан ташқари узун, оғир ва машаққатли бўлди”, деб ёзди.

“Ҳамма Россия атлетларига бўлган муносабат ҳақида сўраяпти. Нега сукут сақлашимиз керак? Улар ҳурматсизлик қиляпти. Ўзингиз хулоса қилинг – бугун эрталаб эшигимиз ортида байроғимизни йиртилган ва ғижимланган ҳолда топдик”.

Синхрон сузиш бўйича мусоқабақалар 14 август куни бошланади. Лондондаги ўйинларда Россия ҳам гуруҳ, ҳам дуэт ўйинларда ғолиб чиққан. Мамкалат мазкур спорт бўйича саккизта олтин медални қўлга киритиган.

“Биз таслим бўлмаймиз ёки провокация қурбони бўлмаймиз. Кўпроқ жилмайиб, янада қаттиқроқ курашамиз”, дея сўзини давом эттирди Пацкевич.

Россия Олимия қўмитаси мамлакат байроғига кўрсатилган ҳурматсизлик ҳақида 12 август куни уюштириш қўмитасига хабар қилди. Аммо Россия делегацияси етакчиси Игорь Казиков расмий арз ёзилмаслигини билдирди.

“Бу нарса намойиш ёки норозилик бошлашга арзимайди. Фаррош аёл ёки бошқа бирорта байроқни олиб ташлаган бўлиши мумкин”, деди Казиков.

XS
SM
MD
LG