Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳри Октябрская кўчасидаги қулаб тушиш арафасида турган уйда тўшакка михланиб қолган 64 ёшли ногирон Анорхон Раҳмонқулова оиласи билан истиқомат қилади. Шу кунда юртдошлари Анорхон ая оиласи учун яшашга яроқли уй қуриб бериш ҳаракатига тушганлар.