Линклар

logo-print

АҚШ ва Россия “Жабҳатан Нусра"га қарши ҳужумлар борасида келиша олмаяпти


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурия муаммосини тез-тез муҳокама қилиб туришади

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурия муаммосини тез-тез муҳокама қилиб туришади

3 май куни АҚШ ва Россия ўртасидаги яна бир келишмовчилик ошкор бўлди.

Россия расмийларнинг иддао қилишича, Вашингтон Москвани Ал-Қоиданинг Суриядаги қанотини ҳаводан мўлжалга олмасликка чақирган.

Телефон орқали ҳамкасби Жон Керри билан суҳбатлашган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Улар бизга [“Жабҳатан Нусра”га] ҳужум қилмасликни айтишмоқда, чунки улар ёнида “нормал” мухолифат борлигини айтишмоқда”, деди.

Аввалроқ АҚШ ва унинг ҳамкорлари ўтмишда “Жабҳатан Нусра” билан ҳамкорлик қилган мухолифатчи гуруҳларни жангари тўдадан узоқлашишга ҳамда унга яқин ҳудудлардан кетишга чорлашни ўз зиммасига олган.

Бундан мақсад “Жабҳатан Нусра”га ҳаво ҳужумларини тўсиқсиз амалга оширишдир.

Лавров АҚШнинг янги талаби юқорида айтиб ўтилган келишувга зид эканлигини таъкидлади.

“Мухолифат террористлар позицияларини тарк этиши керак. Бу ҳақда аллақачон келишиб олганмиз. Терроризм умумий хавф бўлиб, ғарблик ҳамкорларимизнинг аксари “Исломий давлат” ҳамда “Жабҳатан Нусра”ни енгишни кечиктириш учун ҳеч бир баҳона бўлмаслиги кераклигини таъкидлашади”, деди Лавров.

БМТ “Исломий давлат”ни ҳамда “Жабҳатан Нусра”ни террор ташкилоти деб ҳисоблайди.

АҚШ ва Россия бу икки гуруҳни ҳужум қилишда давом эта олиши учун улар Сурияда оташкесим ўрнатиш бўйича келишувларда истистно ўлароқ кўрсатилган.

АҚШ ташқи ишлар вазирлигидан Лавров шарҳлари ҳақида сўралганда вазирлик расмийлари АҚШ шунчаки Россияни ўз мўлжалларини эҳтиёткорлик билан танлашга ҳамда фуқаролар билан тинчлик ўрнатиш жараёнида иштирок этаётган мухолифатчи гуруҳларни ўққа тутмасликка чақирганини айтишди.

АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Марк Тонернинг таъкидлашича, Керри Лавров билан суҳбат қилиб, Россияни “Исломий” давлат, “Жабҳатан Нусра” ва нисбатан мўътадил бўлган мухолифатчи гуруҳларни аралаштирмасликка чақирган.

“Биз ушбу умумий гап, умумий мавзуни кейинги ҳафталарда русларга уқтириб келяпмиз. Табиийки, ИШИД ҳамда “Жабҳатан Нусра” хавфсизликка ҳақиқий таҳдид солишига ҳаммамиз ишонамиз”, деди Тонер.

“Табиийки, биз “Даиш” ёки “Жабҳатан Нусра”нигина мўлжалга олувчи ҳужумларни қўллаймиз. Аммо “Жабҳатан Нусра” ҳамда оташкесимнинг бошқа иштирокчилари ўртасидаги фарқни англаш учун қаттиқроқ ҳаракат қилиш, кўпроқ чора кўриш керак”, дея сўзини давом эттирди котиб.

Тонерга кўра, мухолифатчи кучлар ҳамда оддий фуқароларга ҳужум қилиш уларни мазкур террор гуруҳларини кўпроқ қўллашга чорлайди.

XS
SM
MD
LG