Линклар

Россиялик Олимпиада иштирокчилари ўзларига совға қилинган BMWларни сотмоқда


Россия бош вазири Дмитрий Медведев синхрон сузиш бўйича Риода олтин медалга сазовор бўлган Наталья Ишченкога совға-машинани кўрсатмоқда, Москва, 2016 йил 25 августи.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев синхрон сузиш бўйича Риода олтин медалга сазовор бўлган Наталья Ишченкога совға-машинани кўрсатмоқда, Москва, 2016 йил 25 августи.

2016 йилги BMW X6 II люкс автомобили сотилади. Оз юрган. Ранги оқ. Ичи қора. Россия Федерацияси президенти қўлидан олинган. Сотувчи моли учун 73 минг доллар сўрамоқда.

Ёзги Олимпиада ўйинлариди медаль қўлга киритган россиялик спортчилар Кремлда мақтов, пул ва янги люкс машиналар билан тақдирланганидан кейин бир кун ўтиб, ҳадя қилинган автомобилларни сотувга қўйди.

“Россия жамоаси” наклейкаси ёпиштирилган автомобиль сотилаётгани ҳақида auto.ru сайтида қуйидаги эълон пайдо бўлди:

Машинани президент В. В. Путиннинг ўзи ҳадя қилган! Риодаги Олимпиада қўлга киритилган катта ютуқ, аниқроғи, олтин медаль учун!! Машина янги!

Германияда эмас, балки Россия эксклави бўлмиш Калининградда йиғилгани айтилаётган BMWлар Риодаги Олимпиадан қайтган спортчиларга берилган совға-саломларнинг бир бўлагидир.

Спорт вазири Виталий Мутко автомобилга қўшимча равишда олтин медаль қўлга киритганлар 62 минг, кумуш медаль совриндорлари 39 минг, бронза медаль олганлар эса 26 минг доллар олишини айтган эди. Кумуш медаль соҳиблари нисбатан арзонроқ турувчи X5, бронза медаль совриндорлари эса янада соддароқ X3 моделидаги автомобиллар билан тақдирланди.

Автомобиллар Путин ва бошқа расмийларнинг табриклари ҳамда россиялик спортчиларнинг Олимпиададан четлатилгани юзасидан айтилган ғазабнок гаплар ортидан спортчиларга тақдим этилди.

Юзлаб рус атлети мазкур ойда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган ўйинлардан допинг истеъмол қилгани учун четлатилганди.

Россиянинг паралимпиячилар жамоаси эса 7-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Паралимпиададан бутунлай четлатилди.

26 август куни ўзини автомобилини сотаётган атлетнинг вакили, деб таништирган аёл “Говорит Москва” радиоканалига берган интервьюсида медаль совриндори бундай қарорга келишига турли сабаблар бўлиши мумкинлигини айтди.

Вакил автомобиль эгаси синхрон сузиш жамоаси аъзоси эканлигини ва автомобиль ҳайдашни билмаслигини айтди.

26 август куни ҳам эълон auto.ru сайтида қолди, аммо унга “бу реклама энди кучда эмас”, деган ёзув қўшилди.

Россия матбуотида айрим BMWлар Кремлнинг олдидаёқ сотилгани ҳақида хабар қилинди.

Россия жамоаси умумий ҳисобда Риода медаль олган 87 давлат орасида 4-ўринни эгаллади. Рус спортчилари жами 56 та, жумладан, 19 та олтин медални қўлга киритди.

Майк Эккель мақоласи

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG