Линклар

Кремль танқидчиси Латининага ахлат билан ҳужум қилишди


Латинина “Эхо Москвы” радиосининг машҳур шарҳловчиларидан бири.

Латинина “Эхо Москвы” радиосининг машҳур шарҳловчиларидан бири.

Россия полицияси Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси журналист Юлия Латининага бир челак ахлат билан ҳужум қилганларни изламоқда.

21 август куни ҳукумат назоратидаги матбуот полиция 20 август куни Москва марказида амалга оширилган ҳужумни ўрганиб чиқаётганини билдирди. Латинина “Эхо Москвы” радиоси биноси томон юриб кетаётган пайтда ҳужумга учради.

Россия ҳукмрон элитасини кескин танқид қилиб келаётган Латининанинг айтишича, мотоцикль шлемини кийиб олган икки шахс йўлидан чиққан ва улардан бири унга яқин келиб, устидан бир челак ахлат ағдарган. Сўнгра номаълум шахслар воқеа жойидан яширинган.

Латинина ҳужумдан кейинги радио дастури давомида ҳужумчи ўзини “Россия устидан ахлат ағдаришда” айблаганини қўшимча қилди.

Кейинроқ ҳужум акс этган видео Интернетга юкланди ва уни Россия давлат телеканаллари эфирга узатди.

21 август куни Россия журналистлари уюшмаси ҳужум Латининанинг профессионал фолияти билан боғлиқ эканлигига ишонишини билдирди.

Латининанинг ўзи ҳужум Кремлга алоқадор тадбиркор Евгений Пригожин ҳақидаги шарҳларига боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Прогожин етакчилик қилган холдингга қарашли ширкатлардан бири Интернет саҳифаларида Кремль тарғиботини ёйинлаш ва ҳукумат танқидчиларини таҳқирлаш билан шуғулланади.

Путин 16 йил аввал ҳукумат тепасига келганидан бери бир неча таниқли журналист ва Кремль танқидчиси ҳужум ва қотилликлар қурбони бўлди. Мухолифат фаоллари Кремлни бу ҳужум ташаббусчиларини жазосиз қолдириб келаëтганликда айбламоқда.

Латинина 2015 йил мартида ўз исми “ўлдирилиши керак бўлган шахслар” рўйхатига киритилгани ҳақидаги миш-мишлар ортидан мамлакатни вақтинча тарк этишга мажбур бўлган эди. Ўшанда келтирилган рўйхатга Россия элитасини танқид қилганлар киритилгани айтилган эди.

Латинина изидан тушишганини пайқаганидан кейин Россиядан чиқиб кетишга қарор қилганини билдирган эди.

“Новая газета” мустақил газетаси эълон қилган билдирувда Латининанинг “мунтазам равишда” таҳдид олиши ҳамда бир неча йил аввал унгаа қарши режалаштирилган ҳужум олди олингани айтилади.

XS
SM
MD
LG