Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:24

Фаоллар: Россияда кўчмас мулк холдинглари яширилмоқда


Рус мухолифати лидерларидан бири Алексей Навальний
Рус мухолифати лидерларидан бири Алексей Навальний

Сўнгги бир йил ичида коррупцияга қарши курашувчи фаоллар Россиянинг кўчмас мулк бўйича маълумот базаси ҳисобланмиш Росреестрга таяниб Россия мудофаа вазирига алоқаси бор пагодасимон қаср, бош вазир ўринбосарининг миллионлаб доллар қийматга эга квартираси, Путиннинг куёви эканлиги айтиладиган шахсга тегишли қимматбаҳо квартирани фош қилишди.

Аммо ўтган йилнинг охирида бундай мулклар Росреестр рўйхатларидан ўчирила бошланди.

Фаолларнинг айтишича, Росреестрнинг бундай йўл тутишига уларнинг юқори лавозимли давлат ишчилари ва уларнинг қариндошларига тегишли мулкни фош қилишга қаратилган ҳаракатлари туркти бўлган.

Рўйхатлар ўзгара бошлаган пайтда Россиянинг асосий хавфсизлик агентлиги ташаббуси билан маълумот базасидан учинчи тарафларнинг фойдаланишини чекловчи қонун қабул олинди.

Мухолифатчи фаол ва ҳуқуқшунос Алексей Навальний етакчилигидаги "Антикоррупция жамғармаси" Росреестрдаги ўзгаришлар ҳақида янги хабар тарқатди.

Маълумот базасининг администраторлари эндиликда мулк эгаларининг исмини ҳарф ва сонлардан иборат кодлар билан алмаштирмоқда. Масалан, булар орасида бош прокурор Юрий Чайканинг ўғиллари бор.

Ўтган йили Чайканинг ўғиллари ҳақида танқидий ҳисобот эълон қилинган, унда Артём Чайканинг ноқонуний равишда рус индустриал иншоотларини хусусийлаштиргани, Игорь Чаканинг Россиядаги давлат шартномалари эвазига бойиб олгани айтилган эди.

Навальнийнинг терговчиларига кўра, октябрь ойида Артёмга тегишли эканлиги айтилган Москва ғарбидаги 2000 м2 уйнинг эндиликда "Хусусий шахс ЛСДУ3"нинг мулки эканлиги кўрсатилган.

Фаоллар аввал Артёмга тегишли деб кўрсатилган бошқа мулклар, жумладан, 205 м2 гараж ҳам "Хусусий шахс ЛСДУ3"га тегишли қилиб кўрсатилганини аниқлашди.

“Ака-ука Чайкалар”

Фаоллар яна Игорь Чайка номида эканлиги кўрсатилган 556 м2 уй эндиликда "Хусусий шахс ЙФЯУ9"га ўтказилганини ошкор қилишди.

Фаоллар блогида "Ким ўзи бу ака-ука Чайкалар? Махсус ҳимоя остидаги давлат хизматчиларими? Давлат сирларини биладиган шахсларми? Ҳарбий етакчиларми? Махфий агентларми?" дейилади.

"Йўқ, булар шунчаки давлат ишчиси ҳам бўлмаган бир гуруҳ бойваччадир... Давлат шартномлалари ҳисобига яшаётган оддий паразитлар. Аммо эндиликда уларни давлат буюк сирдек ҳимоя қилади".

Навальнийнинг терговчилари кўчмас мулк маълумотлар базасини анонимлаштириш ёки йўқ қилиш Россия қонунчилигига зид эканлигини, бу масала бўйича Росреестр устидан судга мурожаат қилишларини айтишмоқда.

XS
SM
MD
LG