Линклар

Россия суди Навальнийнинг ВГТРКга қарши шикоят аризасини қондирмади


Алексей Навальний

Алексей Навальний

Россия суди чиқарган қарорга кўра, Россия давлат телеканалларида бирор шахсни ҳеч бир далил-исботсиз "ғарб жосуси", деб аташ бўҳтон ва таҳқирлашга кирмайди.

12 июль куни Москва суди мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ВГТРК телеканали ҳамда “Россия Сегодня” давлат матбуот конгломерати етакчиси Дмитрий Киселёв устидан бўҳтон ва таҳқирлаш бўйича шикоят аризасини кўриб чиқмаслигини билдирди. Айтиб ўтилган телеканал Навальнийни АҚШ ҳамда Британия разведкасига ишлашда айблаган эди.

“Россия 1” телеканали апрель ойида эфирга узатган кўрсатув “кулгили далилларни” келтиргани учун кескин танқид қилинди. Кўрсатув давомида инглиз тилида чаласаводларча ёзилган хатлар MИ-6 ҳамда МРБ офицерларининг сиздирилган хати эканлиги иддао қилиниб, далил ўлароқ келтирилди. Кўрсатувда яна ёзиб олинган Skype суҳбати ҳам кўрсатилди, лекин ёзувдаги ҳеч бир шахснинг овози Навальнийникига ўхшамайди.

Британия разведкасидан олингани иддао қилинган хатларнинг бирида АҚШ ва Британия фуқароси, молиячи Билл Браудер “Россия Федерацияси президенти ворисларига қарши антикоррупцион лойиҳалар” бошлаш учун ҳамда “Россия Федерациясининг мавжуд конституцион тузумини кучсизлантиришга” қаратилган амалиётни амалга ошириш учун Навальнийга пул ажратишга чақирган.

Навальний Россия Федерал хавфсизлик хизматидан ўзининг ғарб разведка хизматларига бўлган алоқасини тергов қилинишини сўраган эди.

Навальний 12 июль куни бўлиб ўтган суд эшитишида хавфсизлик хизмати унинг илтимосини ерда қолдирганини айтди. Навальнийнинг матбуот котиби Кира Ярмиш Twitterда мухолифатчи “Бу ҳол ҳаттао ФХХ ҳам фильмни уйдирма деб билишини кўрсатади”, деганини таъкидлади.

Савёловский тумани судьяси Борис Удов Навальнийнинг шикоят аризаси аҳамиятсиз эканлигини айтди.

“Интерфакс” агентлиги тарқатган хабарга кўра, ВГТРК адвокати Елена Забралова судда “Навальний суд жараёнида ҳам, бугун ҳам, суд эшитишида ҳам тортишувга сабаб бўлган далиллар шахсига тўғридан-тўғри боғлиқлигини ёки бўҳтондан иборат эканлигини исботловчи далил келтирмади”, деган.

Навальний эса ўз сайтида телеканалнинг аргументларидан бири келтирилган парчани қолдирди. Унда Навальнийнинг қаршилиги сабабсизлигини, сабаби ўша парчада унинг исми тилга олинмагани айтилган.

ВГТРК аргументида шикоятчига учинчи тарафлар берган тахаллусгина ишлатилган, дейилади.

Аслида эса кўрсатувда Навальнийнинг исми бир неча марта тилга олинган, унинг суратлари кўрсатилган. Мухолифатчи юқоридаги аргументни шундай изоҳлади: “Бу одамлар бутун мамлакатга мени Россияни чўктириш учун барча разведка хизматларига ишловчи, миллионлаб пул олувчи жосус ўлароқ кўрсатишди. Сўнгра, судга келиб “Бу умуман Навальний ҳақида эмас”, дейишди.”

Навальнийнинг суднинг бу ҳукми устидан шикоят қилишини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG