Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:12

Россия прокурорлари яна мухолифатчи Навальний изига тушди


Россия прокурорлари давлатга қарашли камида икки ширкатдан мухолифатчи Алексей Навальний қўл урган бўлиши мумкин бўлган ноқонуний ишлар ҳақида маълумот беришни сўраган. Навальнийнинг ўзи бундай сўров бошқа бир неча ширкатга ҳам юборилганини айтди.

28 апрель куни юборилган расмий мактубда Бош прокуратуранинг юқори лавозимли расмийси давлатга қарашли “Аэрофлот” ширкати директоридан Навальний “қўл ўрган ҳар қандай ноқонуний ҳаракатлар” ҳақида маълумот беришни сўраган. Навальний 11 май куни ушбу мактуб нусхасини ўз сайтида эълон қилди.

“РБК” газетасининг хабар беришича, исми ошкор қилинмаган Бош прокуратура ходими хатнинг ҳақиқий эканлигини тасдиқлаган. Газетага кўра¸ айни мазмундаги сўров давлатга қарашли“Роснефть” ширкатига ҳам юборилган.

Давлат тизимларидаги коррупцияни фош қилиш билан шуғулланиб келаëтган Навальний “Аэрофлот” директорлар кенгаши аъзоси бўлган.

Навальний Путин ҳокимиятидаги қудратли шахслардан бири Игорь Сечин раҳбарлик қилувчи“Роснефть”ни бир неча марта коррупцион шартномаларни имзолашда айблаган.

Россия расмийлари мунтазам равишда Навальнийни мўлжалга олиб келади. Мухолифатчи 2011-12 йилларда бўлиб ўтган аксилҳукумат намойишларни уюштиришда муҳим роль ўйнаган.

Ҳозирги кунда Навальний молиявий жиноятлар учун икки шартли жазо муддатини ўтамоқда. Мухолифатчи ва уни қўлловчилар бу айбловлар ортида сиёсий сабаблар бор, деб ишонишади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди февраль ойида Навальнийга қарши очилган ишларнинг бирида унинг адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқи бузилган, деб топди ва Россия ҳукуматини Навальнийга 56 минг евро тўлашга буюрди. Россия суднинг бу ҳукмидан норози эканини ва шикоят аризасини беришини билдирди.

Навальний ўз сайтида прокурорлар ўзи коррупцияда айблаб, тергов қилган бошқа ширкатларга ҳам бундай хат юборишгани ҳақида ёзди. Бу ширкатлар орасида “ВТБ”, “Газпром”, “Транснефть” ширкатлари бор.

“РБК” газетасининг хабар беришича, федерал прокуратура ичидаги манба Навальний қўл урган бўлиши мумкин бўлган қонунбузарликлар ҳақида маълумот сўраб ўнлаб ширкатга мурожаат қилинганини айтган.

XS
SM
MD
LG