Линклар

logo-print

Россиянинг Обамага қарши ирқчи рекламалари


Обамани нишонга олувчи ирқчилик Вашингтон ва Москва ўртасидаги алоқалар таранглашганидан кейин потраб кетди.

Обамани нишонга олувчи ирқчилик Вашингтон ва Москва ўртасидаги алоқалар таранглашганидан кейин потраб кетди.

Аввалига Россиянинг Қозон шаҳрида Обаманинг қулоқлари маймунникидек қилиб чизилган расми туширилган гўшт майдалаш тахтачалари сотувга қўйилди.

Кейинроқ Москвада жойлашган бино деворларига лазерлар ёрдамида Обаманинг банан еяётгани акс этган расми туширилди.

Энди эса Благовешенск шаҳрида АҚШ президентини ҳақоратловчи автомобилларни ювиш жойи очилди.

Ювиш жойи “Абама” деб аталади. Бино дарвозаси устидаги баннерда эса Обаманинг афти буришган расми билан “Барча қорани ювамиз” деган ёзувни кўриш мумкин.

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси матбуот котиби Twitterда “Россияда яна бир аскил-Обама ирқчи реклама. Автомобилларни ювиш жойи “барча қорани ювиш”ни ваъда қилмоқда”, деб ёзди.

Баннер ҳақида илк бор Amur.info янгилик портали хабар берди. Унга кўра, ювиш жойининг эгаси ўз бизнесини нега бундай номлагани ҳақида ҳали фикр билдиргани йўқ ҳали. Мақолани ўқиганлар эса баннернинг ирқчилик йўсинида эканлиги ёки йўқлиги борасида баҳслашишди.

“Бу ватанпарварликдан кўра кўпроқ аҳмоқликка ўхшади”, деб ёзди муштарийлардан бири.

Россияликларнинг АҚШ Украинани қурол билан таъминлаган, деган хато фикрини назарда тутиб, бошқа бир ўқувчи “Менимча, Обама бунга лойиқ. Минглаб ватандошим у таъминлаган ва сотган қуроллар сабаб ҳалок бўлди”, дея фикр билдирди.

АҚШ Украинани летал қурол-аслаҳа билан таъминлагани йўқ.

Бошқа бир ўқувчи ўз рекламаларида қора танли қаҳрамонлардан фойдаланувчи Uncle Ben’s помидор соусини ишлаб чиқарувчи Америка ширкатини мисол келтириб, Благовешенскда Обама чеҳрасидан фойдаланилганини ҳимоя қилди.

Amur.info мақоласида бирор реклама одоб-аҳлоққа зид бўлса ёки бировни ҳақоратласа, маҳаллий расмийлар уни олиб ташлашни буюриш ҳуқуқига эга эканлиги айтилади. Аммо шаҳар расмийлари “Абама” ҳақида ҳали ҳеч ким арзланмаганини билдиришган.

Россия маданиятида африкаликлар, шарқий осиёликлар, марказий осиёлик муҳожирлар ҳамда кавказликларга қарши ирқчилик ва миллатчилик чуқур илдиз отган. Бу ҳолни ирқчилик йўсинидаги рекламаларда, славян бўлмаган озчиликларга қарши зўравонликларда кузатиш мумкин.

Ўтган йилда Татаристонда маҳаллий супермаркетлар тармоғи Обаманинг одамсимон шимпанзелар билан ўтиргани акс этган гўшт майдалаш тахтачаларини сотгани учун узр сўраган эди.

XS
SM
MD
LG