Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:38

Россия ўз валюта захирасини диверсификация қилиш учун Хитой юанини сотиб олмоқда


Россия Ғарб санкциялари таъсирини озайтириш мақсадида Хитой юанини сотиб олмоқда.
Россия Ғарб санкциялари таъсирини озайтириш мақсадида Хитой юанини сотиб олмоқда.

Россия Марказий банки Ғарб мамлакатлари санкциялари таъсирини озайтириш мақсадида Хитой юанини сотиб олиб, асосан АҚШ доллари ва евродан иборат бўлган валюта захирасини диверсификация қилмоқда.

2015 йилнинг сентябрь ойи охирида Марказий банкнинг чет эл валюталари захираси қаторида юань тилга олинмаган эди. 4 июль куни эса банк 2015 йил якунига келиб юань резервларнинг 0,1 фоизини ташкил қилганини билдирди.

Бундан аввал оз сонли мамлакат Хитой юанини захира валюта ўлароқ сотиб олган эди. Бу мамлакатларнинг аксари Осиёда жойлашган.

Москва ва Пекин сиёсий ҳамкорлардир. Россия Украинага қарашли Қрим яриморолини аннексия қилиб олгани учун ғарб мамлакатлари санкциялар жорий қилиши ортидан Хитой ва Россия ўртасидаги алоқалар янада яхшиланди. 25 июнь куни Россия президенти Владимир Путин Пекинга ташриф буюрди.

Россия Марказий банки матбуот котиби юань ҳали Россиянинг олтин ёки чет эл валютаси резервлари қаторига расман киритилмаганини айтди.

Халқаро валюта жамғармаси ҳали юанга халқаро валюта мақомини бергани йўқ. Аммо октябрь ойида юанга бу мақом берилиши кутилмоқда. Бу эса Хитойнинг глобал иқтисодда тутган ўрнини янада мустаҳкамлайди.

Россия банкининг чет эт валюталари заҳирасида АҚШ доллари улуши тўртинчи чорак якунига келиб ўзгаришсиз қолди ва 47,5 фоизни ташкил этди.

Евронинг улуши эса учинчи чорак якунида 38,9 фоизни ташкил қилган, тўртинчи чорак охирига келиб 37,0 фоизга тушган. Британия фунти улуши эса 9,5 фоиздан 9,9 фоизга кўтарилган.

Россия ўз иқтисодини ташқи босим, жумладан, санкцияларга бардошлилигини ошириш учун ўз валюта заҳирасини диверсификация қилишга интилиб келади.

Нефть нархининг пастлаши ва халқаро санкциялар ортидан Россия иқтисоди аввалги йилда таназзулга юз тутди ва 3,7 фоизга қисқарди. Бугунга келиб мамлакат иқтисоди барқарорлашмоқда.

XS
SM
MD
LG