Линклар

Шошилинч хабар
30 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:42

Россияда рус аскари томонидан зўрланган украин аёлига қарши жиноят иши очилди


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Россияда рус аскари томонидан зўрлангани ортидан ҳомиладор бўлиб қолган ва чақалоғини ташлаб юборган украиналик қочқин аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Қочқин аёлга нисбатан жиноят иши “ёш болани ўлдиришга қасд қилиш” (Россия ЖКнинг 30-моддаси 3-қисми, 105-моддаси 2-қисми “в” банди) моддаси асосида очилган. Бу ҳақда “Новая газета. Балтия” нашри аёлнинг адвокатидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

Қайд этилишича, 2023 йил март ойида Россиянинг “жанубий шаҳарларидан бири”да чиқинди қутиси ичидан чойшабга ўроғлиқ чақалоқ топиб олинган. Полиция болани ким ташлаб кетганини камералар орқали аниқлаган. Гўдак ўз онаси – украиналик қочқин аёл томонидан ташлаб кетилгани аён бўлган. Илгари Украинада яшаган бу аёл туғилган шаҳрини Россия армияси босиб олгач, 2022 йил августида Россияга келгани айтилган.

Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган аёлга давлат томонидан адвокат тайинланган. Адвокатнинг айтишича, ҳимоясидаги аёл россиялик аскар томонидан зўрланиши оқибатида ҳомиладор бўлган.

Аёл адвокатга ҳомилани аборт қилдиришга узоқ вақт жазм эта олмагани, бир қарорга келганида эса кеч бўлганини айтиб берган.

“Шундан сўнг аёл чақалоққа меҳр қўйишига умид қилган, бироқ аксинча, қаттиқ жазавага тушган ва туққанидан бир кун ўтиб, уни чиқиндихонада қолдириб кетган”, деган адвокат газета билан суҳбатда.

Адвокат жинсий зўрланишга доир маълумотдан ҳимояда фойдаланмоқчи бўлган, аммо айбланувчи бунинг овоза бўлишидан қўрқиб, “бу гапни ҳеч кимга айтманг”, деб илтимос қилган.

“Жинсий зўрлангани ҳақида судда айтишга уни кўндириш йўлларини изладим, аммо ҳамкасбларимнинг гапидан сўнг ҳушёр тортдим. Улар: “Атрофдаги расвогарчиликни ҳисобга оладиган бўлсак, бу маълумот унинг ўзига қарши қўлланиши мумкин”, дейишди. Аёл ҳозир суд ҳукмини кутмоқда. Чорасизликдан дод дегим келяпти”, деган адвокат.

“Новая газета. Балтия” нашри воқеа иштирокчилари исмлари ва воқеа содир бўлган шаҳар номини очиқлаган эмас.

Форум

XS
SM
MD
LG