Линклар

Россия пойтахти Москванинг шимоли-шарқида типография маҳсулотлари сақланадиган омборхонада 27 август куни келиб чиққан ёнғин оқибатида 17 ҳалок бўлди. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ёнғин қурбонларининг ҳаммаси шу омборхонада ишлаган қирғизистонлик меҳнат муҳожирларидир.

Ёнғин қурбони бўлган қирғизистонлик ишчилар омборхонада ноқонуний яшаб келганликлари айтилади.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва бўлими раҳбари Илья Денисов ёнғинга тез ёнувчан махсулотлар сақланадиган омборхонада бузуқ чироқдан фойдаланилгани сабаб бўлганини айтди.

Ўт ўчирувчилар ёнғин рўй берган омборхонадан 16 одамнинг жасадини ва ёнғиндан жароҳат олган яна тўрт одамни чиқаришган.

Жароҳатланганлардан бири касалхонада жон берган.

Россия Тергов қўмитаси типография омборхонасидаги ёнғин юзасидан жиноят иши очганини билдирди.

Қўмита мулозимларига кўра, омборхонада ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган, ёнғиндан огоҳлик тизими ва ўт ўчириш ускуналари бўлмаган.

Тирикчилик илинжида Россия пойтахти Москвага келган марказий осиёлик меҳнат муҳожирларининг сони бир неча миллионга етади.

Москва Федерал миграция расмийларига кўра, ҳозирда Россия пойтахтида 500 мингдан зиёд қирғизистонлик бор.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG