Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:55

Навальний ва шериклари Анапада калтакланди


Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний ва у асос солган Коррупцияга қарши кураш жамғармаси фаоллари Анапа шаҳри аэропортида калтакланди.

Хабарларга кўра, аэропорт ташқарисида мухолифат фаолларига номаълум шахслар ҳужум қилган.

Алексей Навальнийнинг айтишича, ҳужумчилар ўттиз кишидан иборат бўлган ва полиция бу жиноятга кўз юмган.

Алексей Навальнийнинг матбуот вакили Кира Ярмиш ҳужум қилганлар казаклар бўлганини айтди.

- Ҳужумчилар Коррупцияга қарши кураш жамғармаси фаоли Артем Торчинскийни ерга ётқизиб, тепишди. Уни бурнини синдиришди. Тез ёрдам чақиртирдик, тезда олиб кетишди, - деди Ярмиш.

13 май куни Коррупцияга қарши кураш жамғармаси фаоллари Краснодар ўлкасида "Анаконда" аксилтеррор амалиёти пайти қўлга олиниб, қисқа вақт ҳибсда ушлаб турилиб, кейин қўйиб юборилган эди.

XS
SM
MD
LG