Линклар

Россияда полициячи ва оиласини ўлдирганликда гумонланганлар озарбайжонликлар бўлиб чиқди


Хабарларга кўра, якшанба куни кечқурун гумонланувчилар жиноят жойига тергов эксперименти ўтказиш учун олиб келинган

Хабарларга кўра, якшанба куни кечқурун гумонланувчилар жиноят жойига тергов эксперименти ўтказиш учун олиб келинган

Россиянинг Самара вилояти Сизрань шаҳар полициясининг собиқ бошлиғи Андрей Гошта ва унинг оиласининг беш нафар аъзосни ўлдирганлик айби билан қўлга олинганлар иқрор кўрсатмаларини бера бошлади, дея хабар қилмоқда рус матбуоти, Россия Тергов қўмитаси матбуот вакили Владимир Маркинга таянган ҳолда.

Терговчилар илгари сурган асосий тахминлардан бири – босқинчилик версияси ўз тасдиғини топди, дея хабар қилди “Российская газета”. “Гап шундаки, тинтув натижасида босқинчилик пайтида ўғирлаб кетилган предметрлар, хусусан полиция ходими гувоҳномаси топилди”, дея иқтибос келтирди Маркиннинг сўзларидан газета.

Қўлга олинганларнинг учаласи асли Озарбайжондан экани айтилмоқда.

Ундан аввалроқ гумонланувчилар Марказий Осиё давлатларидан бирининг фуқаролари экани иддао этилган хабарлар пайдо бўлган эди. Айрим хабарларда уларнинг икки нафари Ўзбекистондан келган ака-ука Александр ва Евгений Нуштаевлар экани иддао қилинди.

Хабарларга кўра, якшанба куни кечқурун гумонланувчилар жиноят жойига тергов эксперименти ўтказиш учун олиб келинган.

Собиқ полиция бошлиғи Гошта ва беш нафар оила аъзосининг жасадлари 24 апрель куни Сизрань тумани Ивашевск қишлоғидаги ота-онасининг уйида топилган эди. Уларни арматуралар билан уриб ўлдиришгани хабар қилинган эди. Жиноятчилар 7 яшар қизни ҳам аяшмаган, лекин у тирик қолган ва оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳозирча қизча кома ҳолатида қолмоқда.

Маркиннинг баёнотига асосланган хабарларга кўра, гумонланувчиларни қўлга олиш операцияси 1 майга ўтар кечаси Самара вилоятида ўтказилган.

Мазкур ҳодиса юзасида Россия Жиноят Кодексининг 105-моддаси 2-қисми (бир ва ундан кўпроқ шахсни ўлдириш) ва 30-моддаси 3-қисми (бировнинг жонига қасд қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Россия Ички ишлар вазирлиги жиноятчиларни қўлга олишга ёрдам берувчи ҳар қандай маълумот учун уч миллион рубль мукофот эълон қилди.

XS
SM
MD
LG