Линклар

logo-print

Бош вазир Шавкат Мирзиёев фавқулодда Самарқандга келди¸ шаҳар тунда ювиб-таралмоқда


Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни тушдан кейин фавқулодда Самарқандга келди. Озодлик мухбирларига кўра, Самарқанддаги Улуғбек обсерваториясидан Сиёб бозоригача бўлган ҳудудга машиналар киритилмаяпти, йўллар ҳамма томондан ёпиб қўйилган. Шоҳи Зинда мақбараси атрофида ғишт ташиётган юк машиналари кузатилган.

Озодликнинг мобиль мухбирлари Самарқанд шаҳрида 1 сентябрь куни тушдан кейин кучли милиция нарядлари пайдо бўлгани ҳақида маълум қилди.

1 сентябрь байрам тунида "Йўлбарслар хиëбони" шошилинч равишда ювилмоқда.

1 сентябрь байрам тунида "Йўлбарслар хиëбони" шошилинч равишда ювилмоқда.

Ҳокимият тизимларидаги Озодлик манбасига кўра¸ шаҳарга тушдан сўнг Бош вазир Шавкат Мирзиëев келган.

Шавкат Мирзиёевнинг 1 сентябрь куни тушдан сўнг фавқулодда Самарқанд шаҳрига келганини Озодликнинг шаҳар ҳокимиятидаги манбаси тасдиқлади.

“Улуғбек обсерваториясидан Сиёб бозоригача бўлган барча йўллар ёпилган, фақат ўша ҳудудда яшайдиган аҳоли киритилаяпти, бошқа ҳеч ким, машиналар ҳам қўйилмаяпти. Бош вазир ҳозир ҳам шу ерда”, деди Тошкент вақти кечқурун соат 8 да боғланган расмий манба.

Самарқанддаги Озодликнинг мобил мухбири Шоҳи Зинда мақбараси атрофида катта юк машиналари ғишт ташиётганига гувоҳ бўлганини айтади.

Бу юк машиналари¸ гувоҳларнинг билдиришича¸ Гўри Амирга туташ "Йўлбарслар хиëбони" да ҳам ҳам кузатилган.

Бевосита воқеа жойидан хабар берган Озодлик мухбирининг таъкидича¸ Регистондан Бибихоним мақбарасигача бўлган ҳудуд¸ хусусан¸ "Йўлбарслар хиëбони" ва Тошкент кўчасида қоронғу тушганига қарамасдан юзлаб тозаловчи ишламоқда.

Айни шундай¸ Озодлик суҳбатлашган самарқандликлар президент Ислом Каримов туғилиб-ўсган Чорраҳа маҳалласидаги "Чорраҳа" масжидининг фавқулодда ювиб-таралаëтганига бевосита гувоҳ бўлганларини айтишди.

Озодлик манбалари Тошкент вақти билан соат 23да Ислом Каримовнинг яқинлари яшайдиган маҳалланинг "Чорраҳа" масжидига элтадиган йўллар шошилинч асфальт қилинаётганини айтдилар.

Чорраҳа масжиди атрофидаги йўллар шошилинч ярим тунда асфлат қилинмоқда

Чорраҳа масжиди атрофидаги йўллар шошилинч ярим тунда асфлат қилинмоқда

Ҳокимият манбалари ҳозирда Тошкент кўчасида жойлашган "Йўлбарслар хиëбони"нинг пиëдалар учун ëпилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Озодликнинг Ўзбекистон куч ишлатар тизимларига яқин манбаси¸ Тошкентдан кўп сонли милиция ходимлари Самарқандга юборилганини билдирди.

Айрим манбалар¸ республика даражасидаги раҳбарлар¸ қолаверса вилоят ҳокимларига ҳам 1 сентябрь кечқурун Самарқандга етиб келиш ҳақида айтилганини хабар қилди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мияга қон қуюлиш ташхиси билан стационар даволанишда қолаëтган бир пайтда¸ мамлакат ижроия ҳокимиятидаги асосий шахс Бош вазир Шавкат Мирзиëевдир.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 28 август куни эълон қилган баëнотда президент Ислом Каримовнинг бетоблик боис стационар даволанишда эканини билдирди.

Унинг эртасига Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Instagram ва Facebook саҳифаси орқали отасининг мияга қон қуйилиш ташхиси билан реанимацияга ётқизилганини билдирди.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон расмийлари мамлакат 1-президенти саломатлигига оид бирор маълумот эълон қилмади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG