Линклар

Саратов шаҳрида 15 яшар ўсмир қизни зўрлашда айбдор деб топилган. Ўзбекистон ватандоши 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди. Бу ҳақда Россия тергов қумитасининг Саратов вилояти бошқармаси расмий сайти хабар тарқатган. Расмий сайтда айтилишича тергов давомида 33 яшар ўзбекистонлик муҳожир ўзига нисбатан қўйилган айбловга тўла иқрор бўлган.

17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган Ўзбекистон ватандошиниг исм-шарифи очиқланмаган.

Ўзбекистон ватандоши Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 131- моддаси, 3 қисми, (зўрлаш, балоғатга етмаган шахсни куч ишлатиб зўрлаш) бўйича айбдор деб топилди.

Саратов вилояти тергов қумитасига кўра 2016 йилнинг 8 июлида маст ҳолатда бўлган ўзбекистонлик муҳожир Саратов вилоятининг 2-инчи Пугачёв посёлкасидаги турар уйларининг бирида 15 яшар балоғатга етмаган ўсмир қиз номусига тажаввуз қилган. Кейинчалик жисмоний куч ишлатиш тазйиқи билан қизалоқни Саратов вилояти Ленин тумани ҳудудига олиб кетган ва у ерда яна ўсмир қиз номусига теккан.

Саратов Тергов қумитаси хулосасига биноан содир этилган жиноятнинг латент, яъни яширин характерга эга бўлганига қарамасдан, жиноятни тўла исбот этувчи далилар терговчилар томонидан тўпланган.

Бундан бир неча кун олдин Москванинг Тушин туман суди 33 яшар Қирғизистон ватандошини ногирон аёлни жинсий зўрлашда айбдор деб топди ва муҳожирни 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди.

Россия ҳуқуқ-тартибот органлари мамлакатда меҳнат муҳожирлари содир этаётган оғир жиноятлар миқдори қўпаётганини такидлаб келади.

Яқинда Москва полиция идораси тарқатган маълумотда Россия пойтахтидаги 70 фоиз жинсий зўрлаш жиноятлари Марказий Осиёдан келган муҳожирлар томонидан содир этилишини даво қилди.

Ўз навбатда Россия прокуратураси Москва полиция идораси тарқатган ушбу рақамларга шубҳа билан қаршини билдирди.

Москва ҳокими Сергей Собянин шу кунлардаги чиқишларининг бирида Россия пойтахтида меҳнат муҳожирлари томонидан содир этилган жиноятлар миқдори ўткан йилга қараганда 17 фоизга камайганини билдирди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG