Линклар

Россия қамоғидан озод қилинган Надежда Савченко Украинада қаҳрамон сифатида кутиб олинди


Надежда Савченко

Надежда Савченко

Украиналик пилот Надежда Савченко 25 май куни Россия қамоғидан озод этилиб ватанига қайтди. Савченкони Киев аэропортида юзлаб журналист, сиёсатчи ва оддий украиналиклар кутиб олди. Шу куни Украинада ушлаб турилган россиялик икки аскар ҳам қўйиб юборилди ва Москва аэропортида уларни хотинлари кутиб олди.

Кремль матбуот вакили Дмитрий Песков 25 май куни Савченкони президент Владимир Путин авф этганини баён қилди.

Песков шунингдек, Украина тарафидан қўйиб юборилган россиялик икки ҳарбий инган самолёт Москвадаги аэропортга етиб келганини ҳам маълум қилди.

Россия суди Савченкони Украина шарқида россиялик икки журналистнинг ўлдирилишига алоқадорликда айблаб, 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган эди.

34 ёшли пилот бу ҳодисага алоқадорлигини инкор қилган ва ўзининг ўғирланиб, Россияга ноқонуний тарзда олиб келинганини айтган.

Ўтган ойда Украина Россиялик икки аскар – Александр Александров ва Евгений Ерофеевни мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачилар томонида жанг қилганлик айби билан 14 йилданга қамоққа ҳукм этган.

Украина икковлон Россия ҳарбий разведка хизматчиси бўлганини айтган, лекин Москва улар қўлга олинган пайтда муддатли ҳарбий хизматчи бўлмаганини иддао қилган.

XS
SM
MD
LG