Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:10

Андижонда сел 11 та уйни вайрон қилди


Андижон тумани, Бўтақора қишлоғидаги сел оқибатлари
Андижон тумани, Бўтақора қишлоғидаги сел оқибатлари

Андижон вилояти Андижон туманининг Бўтақора қишлоғига шанба куни босиб келган сел жуда катта талафотга сабаб бўлди. Озодлик манбаларининг айтишларича, юздан ортиқ ҳовлига жиддий шикаст етган, 11 хонадоннинг уйлари яроқсиз ҳолга келган. Айни пайтда, қишлоқ аҳли бу уйларни бузиб, бошқатдан уй қуриб бериш ҳашарини бошлаб юборган. Аҳоли маҳаллий ҳокимиятдан тегишли ёрдам ололмаётганидан шикоят қилмоқда.

Андижон туманининг Бўтақора қишлоғига 29 июль куни кечки пайт соат саккиз яримда бирдан бостириб келган сел, юздан ортиқ хонадонга шикаст етказди.

Андижон тумани, Бўтақора қишлоғидаги сел оқибатлари
Андижон тумани, Бўтақора қишлоғидаги сел оқибатлари

​Кучли ва давомли ёққан ёмғир қишлоқ тепасидаги каналлар ва адирлардан тушадиган жилғаларни тўлдириб, тошириб юборган. Натижада, сел Бўтақора қишлоғининг кўчаларини лойқа билан тўлдириб оқа бошлаган.

Бўтақора қишлоғи фуқаролар йиғини раиси Адҳамжон Тўхтаматовнинг айтишича, сел ҳамма жойга зарар етказган:

Андижон тумани, Бўтақора қишлоғидаги сел оқибатлари
Андижон тумани, Бўтақора қишлоғидаги сел оқибатлари

- Одамларга, чорвага зарар етмади. Лекин паррандаларнинг катаклари йиқилиб, тагида қолиб кетган, подвалларга, огородларга лойқа тўлган, деворлар ағанаган, навеслар, тандир-ўчоқлар қулаб тушган, одамларнинг ётадиган уйларигача лойқа кириб кетиб, зарар келтирган. Айни пайтда уйлари бутунлай яроқсиз ҳолатга келган 11 хонадон аниқланди. Уларни вақтинча бошқа жойдаги уйларга кўчирдик. Энди уларнинг уйларини бузиб ташлаб, ҳашар йўли билан қайтадан қуриб берамиз, деди оқсоқол.

Уйлари бузилишга тушган одамларга ёрдам бериш масъулияти фермерларга юклаб қўйилган.

Андижон тумани, Бўтақора қишлоғидаги сел оқибатлари
Андижон тумани, Бўтақора қишлоғидаги сел оқибатлари

Адҳамжон Тўхтаматовнинг айтишича, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари сел оқибатларини тугатишда катта ёрдам бермоқда:

- МЧС жуда зўр ёрдам беряпти, нафақат тумандан, балки бутун вилоятдан техникани чақиряпти. Кавлайдиган, сурадиган, сув ташийдиган, дезинфекция қиладиган техникалар олиб келинган. Маҳалла раислари ҳар куни эрталаб, уларга нима кераклиги ҳақида заявка беряпти ва ўшанга қараб техника ажратиляпти, деди ҚФЙ оқсоқоли.

Андижон тумани, Бўтақора қишлоғидаги сел оқибатлари
Андижон тумани, Бўтақора қишлоғидаги сел оқибатлари

Аммо, Озодлик суҳбатлашган бўтақоралик ватандошнинг айтишича, ҳокимиятдан ҳеч қандай ёрдам бўлмаяпти:

“Сел ўнлаб уйларни вайрон қилди. Одамлар жуда ҳам катта зарар кўрди. Лекин ҳеч кимдан ёрдам ололганимиз йўқ. МЧСнинг бир ўзи бу ишни уддалай олмаяпти. Ҳолат танг. Уйлари тамоман бузилган одамлар яқин қариндошлари ёки танишларининг уйларида вақтинча яшамоқда”, деди бўтақоралик ватандош.

Андижон тумани, Бўтақора қишлоғидаги сел оқибатлари
Андижон тумани, Бўтақора қишлоғидаги сел оқибатлари

Бўтақоралик оқсоқоллар шу вақтгача қишлоқни тўрт марта сел босганини эслашларини айтишади. Лекин, уларга кўра, шу пайтгча бундай катта офат келтирган бундай селни кўришмаган экан.

Ўзбекистонда ёз ойларида сел келиши жуда кам кузатилади. Селлар, айниқса, баҳор ойларида кўп бўлади.

Ўзбекистонда 10 майдан 16 майгача ёққан кучли ёмғир оқибатида Наманган, Сурхондарё, Навоий, Тошкент вилоятларидаги қатор туманларда ҳамда пойтахтда турар жой бинолари, транспорт коммуникациялари зарар кўрган, жабрланган одамлар бўлган.

10 май куни Наманган вилоятининг Поп туманидаги Чодак аҳоли пунктида 85 хўжаликни сув босган, 1 уй вайрон бўлган. Бу аҳоли пунктидан 205 одам хавфсиз жойга кўчирилган.

10-11 май кунлари Сурхандарёнинг Узун ва Сариосиё туманларида 46 хўжалик сув остида қолган. Бу туманлардан 342 одам хавфсиз жойга кўчирилган ва уларга 15 қоп ун, 48 кило гурунч ҳамда 1 миллион сўм миқдорида ёрдам кўрсатилган.

11 май куни Тошкентнинг Оҳангарон туманида ёққан жала оқибатида "Гулистон - Ўш" автойўлининг 155-километри ювилиб кетган.

15-16 май кунлари Наманган вилояти Поп тумани Чодак аҳоли пунктида кучли жала оқибатида яна 58 хўжаликни сув босган.

16 май куни Навоий вилояти Конимех туманида “Тошкент-Урганч” темир йўлининг 157 километри зарар кўрган. Шу куни Тошкент шаҳри Сергели туманида ёмғир оқибатида 28 хўжаликни сув босган.

XS
SM
MD
LG