Линклар

Сербия полициясининг билдиришича, мамлакат шимолида қуролланган шахс кафеда ўқ очган, натижада 5 киши ўлган, 20 нафар одам тан жароҳати олган. Полиция эълон қилган билдирувда қуролланган шахс “кафега кириб автоматдан ўқ очиб, турмуш ўртоғи ва яна бошқа бир аёлни ўлдирган. Кейин кафедаги бошқа шахсларни ҳам ўққа тутган”, дейилади.

Сербия ички ишлар вазири Небойся Стефанович воқеа жойига ташриф буюди. N1 телевидениеси тарқатган хабарга кўра, вазир жиноятчи қуролни ноқонуний равишда қўлга киритгани, ҳужум қилишига рашк сабаб бўлганини айтган.

Бу кейинги пайтда Сербияда рўй берган учинчи қуролли ҳужумдир. Мамлакат 1990 йиллардаги Болқон урушларидан кейин кўпайиб кетган ноқонуний қуроллар савдосига чек қўйишг уриниб келади.

Сўнгги отишма пойтахт Белграддан 80 км масофада жолашган Житиште шаҳрида тунда рўй берди.

Полиция ходими ҳужумни амалга оширгани айтилаётган шахсни қўлга олди. Исмининг бош ҳарфларигина эълон қилинган айбланувчи З. С. 1978 йил туғилган бўлиб, ҳозир тергов қилинмоқда.

Стефанович жиноятчи воқеа жойидан қочишга урингани, аммо полиция ходимлари уни қўлга олганини билдирди.

Tanjug хабар агентлигига кўра, Стефанович “Бундай ҳол содир бўлганидан ҳаммамиз даҳшатга тушдик, сабаби у жуда сипо одам бўлган, аввал полицияга тушмаган”, деган.

N1 тарқатган хабарда айтилишича, ҳужумчи кафеда аёли билан жанжаллашиб, чиқиб кетган. Кейинроқ Калашников автоматига ўхшаш қурол билан қайтиб келган ва ўт очган.

Икки одам дарҳол нобуд бўлган, қолган учтаси қўшни Зренянин шаҳридаги шифохонада жон берган.

Полиция яраланганларнинг 7 нафари, жумладан, 3 ёш бола ўта oғир аҳволда эканини билдирди.

Сербияда бундан аввал ҳам бу каби ҳужумлар содир бўлган эди.

2015 йил мамлакат шимолида 55 ёшли шахс ўғлининг тўйида спиртли ичимлик ичиб олиб, олти одамни, жумладан, келин ва унинг ота-отасини ўлдирган эди.

2016 йилда эса Белграддан 50 км масофада жойлашган қишлоқда яшовчи 60 ёшли уруш ветерани 13 одамни ўлдирган эди.

(Нодир Отаев таржимаси)

XS
SM
MD
LG