Линклар

logo-print

Айний романи асосида олинган “Судхўрнинг ўлими” сериали 10 йилдан бери “Ўзбектелефильм” токчасида чанг босиб ëтибди


Улуғбек Йўлдошев Россияда "Бизнинг ҳовлида" деб номланган телесериали билан ном чиқарди.

Улуғбек Йўлдошев Россияда "Бизнинг ҳовлида" деб номланган телесериали билан ном чиқарди.

Йиллардан бери ўз ижодини Россияда давом эттираëтган ўзбек кинорежиссëри ва актëр Улуғбек Йўлдошев¸ Ўзбекистон маданияти ва санъати соҳасидаги айрим тебранишлар муносабати билан¸ “Ўзбекфильм” ва “Ўзбектелефильм” токчаларида экран юзини кўрмай тахланиб ëтган сара фильмларнинг жамоатчиликка тақдим этилишига умид қилаëтганини айтади.

Рустам Ҳамдамов¸ Шавкат Абдусаломов¸ Али Ҳамроев¸ Темур Бекмамбетов каби ўзбек кино мактаби тамсилчилари ортидан Россия кино дунëсини забт қилаëтган Улуғбек Йўлдошев Ўзбекистондаги тор ва биқи ижодий муҳитга сиғмасдан¸ хорижда ижод қилаëтган забардаст ўзбек киночиларининг тез орада Ўзбекистонга қайтиб ўз ижодини ватанда давом эттириш истиқболини кутаëтганини айтади.

- Ўзбек киносига реформаторлар керак. Ижодкорга эркинлик керак. Бу саҳна¸ бу кадр тепада ўтирган чиновник тасдиғидан ўтадими-йўқми¸ деб сиқилмасдан¸ ижодкор эркин ижод қилса¸ ўзбек киносини янги босқичга чиқарадиган режиссëрлар кўп. Биринчи бўлиб¸ Шавкат ака Аббосовдек даҳо режиссëрга йиллардан бери рухсат берилмай киноларини олишга рухсат бериш керак¸ янги авлод у кишидан сабоқ олсин¸ ўргансиз¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Улуғбек Йўлдошев.

Тошкентдаги Театр ва рассомчилик институти режиссерлик факультетини тугатган Йўлдошев аввалига “Дев ва пакана”, “Парвона” фильмларида актер сифатида ўзини синади, кейин эса “21 аср Насриддини”, “Қалдирғочлар қайтади” каби фильмларда режиссер сифатида қатнашди.

Актëр ва кинорежиссëр билан суҳбатни тўлиғича қуйида тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG