Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:12

"Қизириқ ҳокими бюджет ташкилотлари раҳбарларини қарийб тонггача пахта тердирди"


Қизириқ далаларида пахта қолмаганидан¸ энг чаққон термичининг кунига 10 кило пахта тераëтгани айтилмоқда.
Қизириқ далаларида пахта қолмаганидан¸ энг чаққон термичининг кунига 10 кило пахта тераëтгани айтилмоқда.

Сурхондарë вилоят, Қизириқ тумани ҳокими 22 сентябрга ўтар кечаси пахта тозалаш заводидаги йиғилишга чақиртирилган маҳалла ва бюджет ташкилоти раҳбарларини саҳарги соат 3¸5 гача пахта тердирди. Айни пайтда¸ Озодлик билан боғланган бир неча қизириқлик манбага кўра¸ "ҳоким туман пахта заводи ҳисобчиларини қамоқ билан қўрқитиб¸ ундан йўқ пахтани бор қилиб ëзишни талаб қилган".

Трактор чироғи ёруғида

Озодликнинг Қизириқ пахта тозалаш заводига яқин манбасига кўра¸ туман ҳокими Олим Алимардонов 22 сентябрга ўтар кечаси тумандаги маҳалла раислари ва айрим бюджет ташкилоти раҳбарларининг ўзларини тунда пахта теришга мажбурлаган.

“Ҳар кеча ҳоким хлопзаводда селектор ўтказади. Бу ерда бўлаëтган ҳақорат ва сўкинишларни такрорлашга тилим бормайди. Кеча тунда маҳалла раислари¸ котибалари ва бюджетчиларни етарли одам чиқармаяпсан¸ деб ўзларини пахтага ҳайдади. Соат уч яримгача трактор ëруғида пахта тердирди. Вилоятга Мирзиëев келаркан келаси ҳафта. Шунга жонини қутқариш учун талвасага тушаяпти”, деди бевосита селектор йиғинида қатнашган Озодлик манбаси.

"Пахта заводи ҳисобчиларига қўшиб ëзасан, деб таҳдид бўлаяпти"

Айни тумандаги фермерлардан бирининг айтишича¸ ҳоким фермерларни йўқ пахтани сотиб олиб планни бажаришга¸ пахта заводи ҳисобчиларини эса¸ йўқ пахтани қўшиб ëзишга мажбурламоқда.

“18 гектарлик пахтазордан 20 сентябрь куни 50 талаба 600 кило¸ 21 сентябрь куни эса¸ 400 кило пахта терди. Пахта йўқ¸ бу кўсакдан тўплангани. Бу йил умуман пахта йўқ далада. Қизириқ кунига пахта режасининг 1 фоизини ҳам бера олмаяпти. Хлопзаводдаги М.Ш. (исми хавфсизлик боис очиқланмаяпти -таҳр.) қанча пахта топширилган бўлса¸ вилоят штабига шунча сводка берган. Ҳоким унга қўшиб ëз¸ деган¸ айтганини қилмаган. Бугун уни саҳарда уйидан олиб кетишди”¸ дейди Озодликка хавфсизлик боис ўз шахси очиқланмаслигини сўраган воқеага яқин фермер.

Озодликнинг пахта кампаниясидан яхши хабардор бошқа манбасига кўра¸ пахта заводи ҳисобчиси таҳдид ва босимлардан кейин пайшанба куни яна ишига қайтган.

“Бу бола икки ўт орасида қолди. Бир томондан¸ республика¸ вилоят штаби пахта ҳақида аниқ сводка бер деб¸ босим қилаяпти. Роса текшир-текшир кетаяпти ҳозир. Бошқа томондан¸ Қизириқ ҳокими¸ ўз жонини қутқариш учун¸ унга қўшиб ëзасан деб босим қилган. Бу бола ҳам ўзидан қўрқиб¸ вилоят штабига борини топширган. Шунга ҳоким уни қаматаман¸ деб қўрқитаяпти”¸ деган иддаони қилди бу манба.

Режанинг тўртдан бирини ҳам бажариш қийин

Пахта штабига яқин маҳаллий мулозимга кўра¸ йиллик режага кўра давлатга 40 минг тонна пахта топшириши керак бўлган Қизириқ пахта заводида айни кунларда 10 минг тонна ҳам пахта йўқ.

“Баъзи фермерлар пахтани сурдириб¸ ўрнига уже буғдой сепаяпти¸ лекин ҳоким қоғозда нима қилиб бўлса ҳам режани бажармоқчи”, деди бу манба.

(Қизириқдаги вазият тўғрисида Озодликка маълумот берган барча манбалар билан ўтказилган суҳбатларнинг аудиоёзуви бор)

Ўзбекистоннинг энг жанубий ҳудудларидан бўлган Қизириқда, Озодлик манбаларининг иддаосича, пахта териш республикада биринчилардан бўлиб бошланганига қарамай¸ пахта режасини бажаришда бу туман вилоятда энг охирги ўринда бормоқда.

Қизириқликлардан олинган маълумотлардан пайдо бўлган саволларни бериш учун Қизириқ туман ҳокими ёки ҳокимликнинг бошқа мулозимлари билан Озодлик кун давомида боғланишга уринди. Лекин ҳозирча бунинг имкони бўлмади.

XS
SM
MD
LG