Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:18

Пенсионерга пенсиясини нақд ëки нақдсиз олишни танлаш имкони берилди


Баъзи туманларда пенсиясини нақдда олиш учун узоқ йўл боисб почта бўлимига борган пенсионерлар соатлаб навбат кутиб¸ пул ололмай кетаëтганини айтмоқда.
Баъзи туманларда пенсиясини нақдда олиш учун узоқ йўл боисб почта бўлимига борган пенсионерлар соатлаб навбат кутиб¸ пул ололмай кетаëтганини айтмоқда.

Президент Шавкат Мирзиëевнинг пенсияларни жорий ойдан бошлаб 100 фоиз нақда тўлаш ҳақидаги 2 февраль кунги қарори ижроси билан боғлиқ мураккабликлар ортидан¸ президент девони 15 февраль куни ушбу қарор ижросига ўзгартиш киритди. Эндиликда пенсияси тўлиқ ëки қисман пластик картага ўтказилишини истаганлар жойлардаги Пенсия жамғармаларига бориб¸ махсус бланка-аризага қўл қўйишлари лозим бўлади.

Пенсия жамғармасида видеоселектор

15 февраль куни Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг видеоселектор йиғини бўлиб ўтди.

"Мазкур йиғинда Ўзбекистон президенти девони томонидан айни шу куни чиқарилган топшириқ эълон қилинди"¸ деди унда қатнашган расмийлардан бири Озодлик билан 16 февраль кунги суҳбатда.

Ушбу видеоселекторда тақдим этилган ҳужжат¸ айтилишича¸ “Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг 2017 йил 15 февраль кунги 13-277 сон Топшириқ хати” деб номланади ва унга президент давлат маслаҳатчилари Т.Худойберганов ва В.Голишев қўл қўйган.

Топшириқ хати

Шахси ошкор этилмаслигини сўраган Пенсия жамғармаси расмийси¸ нусхаси ўз қўлида бўлган мазкур хат матнини Озодликка ўқиб берди.

Пластик карталарга ўтказишларини сўраб пенсионерлардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Шу муносабат билан пенсионерлар хоҳишига асосан¸ қонунчиликка асослантирилган пенсияларни тўлиқ ëки қисман пластик карталари орқали олиш ҳуқуқига эга эканликлари тўғрисида маълум қилинади.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (Д.Султонов)га пенсионерлар томонидан тўловларни нақд пулда ëки нақд пулсиз шаклда амалга оширилишини танлаш юзасидан ҳуқуқларини таъминлаш бўйича тизимли мониторинг ўтказиш¸ ҳамда натижалари тўғрисида ҳар ойнинг 5-санасигача Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчисига ҳисобот бериши топширилади”¸ дейилади 15 февраль кунги расмий топшириқда.

Пластик картага ўтиш "рағбатлантирила бошланди"

Озодлик билан суҳбатда Тошкентдаги айрим банк ходимлари¸ пойтахт¸ ҳатто айрим вилоятлардаги пенсионерлардан¸ пенсияни нақдда олиш билан боғлиқ навбат кутишлар ва бошқа мураккабликлар боис¸ уни қайта пластик картага ўтказишни сўраб Марказий банк виртуал қабулхонасига анчагина ариза тушганини айтдилар.

Озодлик суҳбатлашган банк тизими вакиллари¸ виртуал қабулхоналарга келган бундай мурожаатлар баробарида¸ пенсияларни 100 фоиз нақдда тўлашни ташкиллаштиришдаги жиддий муаммолар¸ президентнинг 2 февраль кунги қарори ижросини ўзгартиришга сабаб бўлганини билдирди.

(Озодлик президентнинг жорий ойдан пенсияларни 100 фоиз нақдда тўлаш фармони ижроси давомида асосий босим яна тадбиркорлар устига тушаëтгани ҳақида 15 февраль куни хабар қилган эди.)

16 февраль куни Тошкент¸ Самарқанд¸ Бухоро¸ Андижон¸ Фарғона¸ Сурхондарë вилояти Пенсия жамғармаси ходимлари¸ айни кундан пенсионерларга янги топшириқ бўйича маълумот ва тушунтириш бериш бошланганини билдирди.

“Энди олдингидақа мажбурлаш бўлмасин¸ дейилди. Пенсионер хоҳласа¸ нақдда олсин¸ хоҳласа¸ пластикда. Нақдда олса¸ почтадан олади¸ нақдсиз эса¸ қайси банк билан шартномаси бўлса¸ шунга ўтказилади. Фақат прописка жойига қараб¸ туман Пенсия жамғармасига бориб¸ янги ариза ëзиши керак. Махсус бланкалар чиқарилди. Қанча қисмини нақдда¸ қанчасини пластикда олишини аниқ кўрсатиши керак”¸ деди вилоятлардан бири Пенсия жамғармаси вакили.

Айни пайтда¸ Озодлик суҳбатдошлари¸ пенсияни пластик картага ўтказиш шаҳарликлар учун қулайлигини таъкидлаган ҳолда¸ вилоятлардаги пенсионерларга бундай ариза оқибатларини эслатишни лозим топишди.

“Бу¸ ҳозирча кўнгилли бўлсин¸ дейилди. Фақат пенсиясини пластикка ўтказишни хоҳловчилар¸ пластикдаги пулни нақдлаштириш муаммо эканини унутмасин. Пластикдан ечиб¸ нақдлаштириб бер¸ деб борса¸ энди банклар бермаслиги мумкин. Чунки улар ўзи нақд тополмай қийналиб ëтипти. Ҳам почтага¸ ҳам пластикка нақд тополмайди улар”¸ деди водий вилоятларидан биридаги Пенсия жамғармаси ходими.

Пластик картага ихтиëрий-мажбурий қайтиш

Айни пайтда¸ Озодликка 16 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида яшовчи пенсионерлардан бири¸ президент фармонини бажариш учун нақд пул топа олмаëтган маҳаллий тизимлар¸ пенсионерларни пластик картага ўтиш ҳақида тилхат ëзишга мажбур қолдирганини билдирди.

"Почтага бир кунда 3-4 миллион сўм пул бераяпти экан. У саноқли одам олиши билан тугаб қолаяпти. Бошқалар¸ айниқса¸ узоқ қишлоқдан келганлар¸ бир неча кун қатнаб¸ нақд пулда ола олмаганидан кейин нима қилсин - бориб яна пластикка ўтказ¸ деб ëзиб беради-да. Келиб-кетишнинг ўзи бўладими центрга! Бу ихтиëрий-мажбурий бўлаяпти"¸ деди хўжайлилик пенсионер Озодлик билан суҳбатда.

Ўзбекистонда 2013 йилга келиб очиқ кўрина бошлаган нақд пул тақчиллиги оқибатида пенсиялар аввалига қисман¸ 2015 йил июнь ойига келиб эса¸ деярли тўлиғича пластик картага ўтказилган ва бу аҳоли орасида жиддий норозиликларга сабаб бўлиб келаëтган эди.

Шавкат Мирзиëевнинг 2 февраль кунги қарорига берилган изоҳда¸ айни шу масалада президент виртуал қабулхонасига аҳолидан 7000 дан кўпроқ шикоят келиб тушгани айтилади.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG