Линклар

logo-print

8 сентябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси қўшма мажлиси томонидан Бош вазир Шавкат Мирзиëевга мамлакат президенти вазифасини бажариш ваколати берилганига бир ой бўлди.

Шу муддат ичида ҳам президент¸ ҳам Бош вазир Шавкат Мирзиëев Ўзбекистоннинг аксар вилоятларига борди¸ қатор кадрлар ўзгариши қилди¸ президент муҳри билан бир қатор қонун ва фармонларга қўл қўйди.

Озодликка мурожаат қилаëтган бир гуруҳ ўзбекистонликлар¸ мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий жараëнларнинг жадаллашиб¸ ижобий томонга ўзгарганини айтсалар¸ бошқа гуруҳ¸ ўзгаришлар¸ айниқса¸ ижобий ўзгаришлар ҳақида гапиришга шошмасликка чақирмоқдалар.

Шавкат Мирзиëев президент ваколатини бажаришга ўтганидан кейинги бир ой ичидаги воқеа-ҳодисаларни сарҳисоб қилсак¸ ўзгаришлар ҳақида гапириш мумкинми? Мумкин бўлса¸ бу ўзгаришлар Мирзиëевнинг узоқ муддатли стратегияси қандай бўлиши ҳақида тасаввур берадими? Ўзи бир ойлик муддат қандайдир ўзгаришлар бошлаш учун етарли муддатми? Сайловолди жараëнида Мирзиëвни катта ўзгаришлар қилиш¸ катта ваъдалар беришдан тийиб турган омиллар борми?

7 октябрь кунги “Қурултой” иштирокчилари - таниқли журналист Шароф Убайдуллаев¸ сиëсатшунос Фарҳод Толипов¸ иқтисодий таҳлилчи Анвар Ҳусаинов¸ Эрк демократик парияси бош котиби¸ профессор Отаназар Ориповлар шу каби саволларга жавоб бердилар.

Шароф Убайдуллаев¸ Ўзбекистон ҳокимият тизимларида зимдан ички кураш ҳали давом этаëтган бир пайтда¸ ҳали Шавкат Мирзиëев президент эмас¸ балки президентликка номзод ва муваққат президент бўлиб турган бир пайтда ундан катта ўзгаришлар кутиш ўринсиз эканини таъкидлади.

Шундай бўлса-да¸ бу суҳбатдош таъкидича¸ Мирзиëев бир ой ичида Ўзбекистонда йиллар давомида қилинмаган жиддий ишларни қилди ва улардан энг муҳими "халқни карахтликдан чиқариб¸ унинг руҳини уйғотганидир".

Иқтисодчи Анвар Ҳусаинов ва сиëсатшунос Фарҳод Толиповлар¸ Мирзиëевнинг муваққат президент ваколатидаги фаолиятига адолатли баҳо бериш учун бир ойнинг қисқа муддат эканини қайд этган ҳолда¸ айни пайтда бу муддатнинг президентликка номзод ўлароқ ўз сиëсий-иқтисодий стратегиясини очиқлаш учун етарли экани ҳақида гапирдилар.

"Бу бир ой ичида стратегиядан кўра кўпроқ тактик қадамларга гувоҳ бўлдик"¸ дея фикр билдирди бу суҳбатдошлар.

"Эрк" партияси бош котиби Отаназар Орипов эса¸ Шавкат Мирзиëевнинг муваққат президент сифатида энг бош вазифаси¸ конституцияда белгиланган каби¸ президентлик сайловларининг демократик ва муқобиллик асосида ўтишини таъминлаш эканини қайд этди.

"Аммо ҳозирча сайловларнинг муқобиллик асосида ўтишига умид берувчи ҳеч қандай аломатларни кўрмадим"¸ деди профессор Орипов.

"Қурултой" иштирокчилари фикрлари билан қуйида танишишингиз мумкин:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG