Линклар

Шошилинч хабар
01 май 2024, Тошкент вақти: 09:46

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга сафар қилмоқда


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан, Душанбе, 2024 йил 18 апрели
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан, Душанбе, 2024 йил 18 апрели

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни давлат ташрифи билан Тожикистон пойтахтига етиб борган. 

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Мирзиёевни Душанбе аэропортида мезбон президент Эмомали Раҳмон кутиб олган.

“Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди ва икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди. Ўзбекистон Президентини кутиб олишда Тожикистон ёшлари ва ижодий жамоалари вакиллари ҳам қатнашди”, дейилган хабарномада.

Озодлик аввалроқ Ўзбекистон президенти 18-19 апрель кунлари Тожикистонга сафар қилиши ҳақида хабар берган эди.

Душанбе аэропортидаги кутиб олиш маросимидан кейин Шавкат Мирзиёев “Дўстий” майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйган.

Қайд этилишича, олий даражадаги музокараларда икки президент Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишиб, халқаро ва минтақавий даражадаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашишади.

Ташриф дастуридан, шунингдек, икки мамлакат санъат усталарининг концертини биргаликда томоша қилиш ҳамда “Made in Uzbekistan” маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиш ҳам ўрин олган.

Давлат ташрифи доирасида бир қатор тадбирлар, шу жумладан хотин-қизлар форуми, Ўзбекистон киноси кунлари, зиёлилар, олимлар ва тарихчилар конференцияси, миллий таомлар ва туризм салоҳияти фестивали бўлиб ўтган.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида Ректорлар форуми ва Душанбе шаҳрида бизнес форуми ўтказилгани хабар қилинган. Шунингдек, Мирзиёев Тожикистонга бу галги сафари чоғида Душанбедаги Ўзбекистон элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида иштирок этиши айтилган.

Мирзиёев падари юртига саёҳат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:50 0:00

Ўзбекистон президенти сўнгги бор Тожикистонда ўтган йилнинг сентябрь ойида бўлиб, Марказий Осие давлатлари раҳбарлари саммитида қатнашган эди.

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги муносабатлар президент Ислом Каримов ҳукмронлиги йиллари трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш бўйича ихтилофлар сабабли совуб кетган эди. Натижада икки мамлакат ўртасида ҳаво ва автобус қатновлари тўхтаган, темир йўлнинг бир қисми демонтаж қилинган ва виза режими жорий этилган эди.

Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига келганидан кейин ўзаро муносабатларда илиқлашув кузатилган. Хусусан, икки давлат президентлари бир неча марта ўзаро ташрифларни амалга оширишиб, стратегик шериклик тўғрисидаги шартномаларни имзолашган, ўзаро визасиз режим жорий этишиб, товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга келишиб олишган.

Форум

XS
SM
MD
LG