Линклар

logo-print

Россия ва Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиришга оид шартномани имзолади


Russia -- Russian President Vladimir Putin (L) and Defense Minister Sergei Shoigu arrive for the opening of the Army-2015 International Military-Technical Forum in Kubinka, outside Moscow, June 16, 2015

Russia -- Russian President Vladimir Putin (L) and Defense Minister Sergei Shoigu arrive for the opening of the Army-2015 International Military-Technical Forum in Kubinka, outside Moscow, June 16, 2015

Ўзбекистонда Москва ҳарбий таъсири кучайиши мумкинми?

Россия ва Ўзбекистон мудофа вазирлари Сергей Шойгу ва Қобул Бердиев Москвада ўзаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликларни ривожлантиришга оид шартномани имзолади. Ушбу ҳужжатга биноан Ўзбекистон ўз Қуролли кучларини 2020 йилгача Россия қурол ва ҳарбий техникаси билан қайта таъминланайди. Учрашувда Россия мудофа вазири Ўзбекистонни, Москва фаол бўлган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти билан ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.

Москвада якунланган учрашувда икки давлат мудофа вазирлари 2017 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик шартномаси режасини имзолади.

Россия мудофа вазири Сергей Шойгуга кўра Тошкент ва Москва ҳарбий соҳадаги ўзаро ҳамкорликларини фаоллаштириши лозим ва бу рус вазири фикрича минтақадаги хафсизлик даражасини оширади.

- Бугунги кунда Марказий Осиё минтақасидаги вазият хатари камайиши ўрнига, аксинча тобора кўпаймоқда. Бунга сабаб Афғонистонда “Исломий давлат”, “Жабҳад-ул-Нусра” каби ташкилотларнинг пайдо бўлишидир. Ушбу ташкилотлар фаолияти у ердаги вазиятни янада кескинлаштирмоқда. Ўзбекистон чегараси яқинидаги бугунги вазият Ўзбекистон раҳбариятини Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ( КХШТ) ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш нақадар муҳим эканлиги борасида чуқур фикр қилишга ундайди, деди Сергей Шойгу.

Ўз навбатда Россия Ўзбекистоннинг асосий стратегик ҳамкори эканини таъкидлаган Ўзбекистон мудофа вазири Қобул Бердиев расмий Тошкент Сурияда “Россия бутун дунёга намойиш этаётган қурол, техника ва янги технологияларнинг кучини кўриб туригани" таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон мудофа вазири 2012 йилда тўхтаб қолган ўзбек зобитлари ва курсантларини Россия ҳарбий ўқув юртларида ўқитиш дастури қайта тиклангани учун Россия раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

Қатор кузатувчилар собиқ президент Ислом Каримов Ўзбекистоннинг Россия ва Ғарб мамлакатлари билан бўлган муносибатларида мувозанатни сақлаб қолишда ўта эҳтиёткор сиёсат юрғизганини таъкидлаб келишади.

Москвалик мустақил ҳарбий эксперт, «Ежедневный журнал» интернет сайтининг бош муҳаррири Александр Гольцнинг фикрича Москва ҳарбий соҳада Ўзбекистонни яна ўз таъсир доирасига олишга интилмоқда.

- Албатта, Марказий Осиё чегараси яқинидаги вазиятнинг кескинлашаётганини ҳисобга олсак, Тошкент ва Москва ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлиги табиий ҳолдир. Лекин бошқа тарафдан қаралганда, минтақадаги турли хатарлар, жумладан исломий радикал кучлар хатарига қарши курашда Россия фақат ҳарбий омилга суянади. Бошқача қилиб айтганда жиддий инқироз юзага келганда Россия Марказий Осиёда ўз қўширларини жойлаштириш ва у ердаги инқирозни бартараф этишга интилади. Собиқ президент Ислом Каримов Москванинг бундай сиёсатида хатар борлигини кўриб келган эди. Чунки Россия қўшинлари жойлашиб олган минтақада, Москва ўзига ёқмаган ҳокимиятни тахтдан алматириши мумкин. Ўзбекистон ҳозирги раҳбарияти икки йўлдан бири – Россия ҳукмрон Коллектив хавфсизлик шартномасига қўшилиш ёки Москва ёрдамисиз минтақадаги хатарларни ўз кучига таяниб бартараф этишни танлаши лозимдир. Эндиликда Ўзбекистон янги раҳбарияти айни шу жумбоқ устида бош қотиришига тўғри келади, деди Александр Гольц.

Ҳарбий эксперт Александр Гольц фикрича Тошкент ва Москва муносибатларининг фаоллашаётганига қарамасдан Ўзбекистон раҳбариятидаги груҳлар орасида Тошкентнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ( КХШТ)га аъзо бўлиши борасида якдиллик йўқ. Александр Гольцга кўра, кўринишидан Ўзбекситон ҳарбий-хафсизлик масаласида собиқ президент Ислом Каримов ҳукмронлиги давридаги сиёсатни давом эттиради.

Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти( КХШТ)-даги аъзолигини икки маротиба тўхтатган эди. Охирги маротиба Ўзбекистон 2012 йилда КХШТдаги аъзолигини тўхтатди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG