Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Сиз ҳам шундай жойдан “перашка” олиб еганмисиз? (ВИДЕО)

"Жиззах вилояти, Фориш туманидаги Фарҳод бозорида тартибсизлик кўпаймоқда. Сотишга рухсат берилмаган, кўрикдан ўтмаган жойларда сомса сотишади. Санитария талабаларига мутлақо жавоб бермайди.

Мен буни бартараф этиш учун Санитария-эпидемиология назорат марказининг ходимларига мурожаат қилдим. Улар бу ҳолатни бартараф эта олмади ва Ички ишлар ходимларини ёрдамга чақирди. Лекин ИИБ ходимлари келгани йўқ. Сотувчи аёллар эса Санитария-эпидемиология назорат маркази ходимларининг гапларига қулоқ солмади.

Бу бозорни ҳеч ким тартибга сололмаяпти. Тозалиги умуман қониқарсиз. Санитария-эпидемиология назорат маркази ва лаборатория ўз вазифаларини бажармайди.

Порталга қилган мурожаатим эса, эътиборсиз қолдирилди. Туман ҳокимига ҳам шахсан мурожаат қилдим.

Бозордаги нархлар осмонда. Картошка 3500-4000 сўм, пиёз эса 3000 сўм".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG