Линклар

"Агар "Навбаҳор"га "Пахтакор"дай пул келса, футболни "энасини" кўрсатиб юборамиз"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Агар "Навбаҳор"га "Пахтакор"дай пул келса, футболни "энасини" кўрсатиб юборамиз"​

"Сизларга яна бир Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ашаддий мухлиси мактуб йўлламоқда. Хақиқатан ҳам, мана неча йиллардан бери Ўзбекистон чемпионатида мухлисларни ҳатто мажбурлаб киргизадиган жамоалар чемпионликни қўлга киритиб келаётир. Сизлардан илтимос, мана шу видеони хаммага кўрсатинг. Асли футбол мухлислари бор жамоа қандай бўлишини ҳамма билсин.

Мутлақо бўм-бўш стадионларда қачонгача пойтахт клублари чемпион бўлишади? Минглаб мухлислар қачон футболдан хурсанд бўлишади? Умуман футбол бизда ким учун ўйналмоқда? Алишер Усмоновдан ўзи туғилиб-ўсган шаҳрининг жамоасини ҳомийликка олишини сўраб қолар эдим. Бу - бир ёки икки футбол мухлисининг эмас, 40-50 минг футбол мухлисининг илтимоси.

Биз - Наманган аҳли - шу кунгача Алишер Бурхоновичдан фахрланиб келганмиз. Менимча бизга жавоб беришга уларнинг ҳам вақтлари келди. Арсеналда ҳомийлик қилиб келганларига ким раҳмат айтади? Бу дунёда ўзлари туғилиб-ўсган шаҳар учун бир нарса қилиб, эсда қолсалар яхши бўлар эди. Бундан кейин ҳам Наманган халқи уларни дуо қилишда чарчамайди. Мен улар яшаган маҳалладан 300 метр нарида яшаганман.

Озодлик, сизларга Навбаҳор – Машъал ўйинидан парча жўнатаман. Ўзинглар хулоса қилиб олинглар. "Пахтакор"даги мухлислик қаердаю, "Навбаҳор"даги қаерда!"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG