Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:36

Ўзбекистонлик эр-хотин Туркияда сохта валюта билан ушланди


Туркия жануби-ғарбидаги Муғла вилояти Мармарис туманида полиция сохта пулни ўтказишга уринган ўзбекистонлик эр-хотинни ушлаган.

Бу ҳақда 3 июлда хабар берган турк матбуотига кўра, Ўзбекистон ватандоши Қобилжон Ҳасанов уч ярим минг евро ва 200 доллар билан люкс меҳмонхоналардан бирида қўлга олинган.

Мармарисга уч кун аввал келган 35 ёшли Ҳасанов ва унинг исми ошкор этилмаётган хотини маҳаллий дўконлардан турли хил текстиль ва тери маҳсулотларини сохта евро ва доллар билан харид қилган.

Турк матуботига кўра, дўкондорлар пулларнинг сохта эканини саррофлик дўконларига борган пайтда аниқлашган.

Улар ёзган ариза асосида полиция назорат видео камералари ёрдамида шубҳали шахсларни аниқлаган.

Қобилжон Ҳасанов ва хотини 3 июль куни Мармарисдаги савдо марказида айланиб юрган пайтда полиция томонидан ушланган.

Полиция тинтуви чоғида ўзбекистонликлар ёнидан 100 евролик сохта банкнотлардан уч ярим минг евро ва икки дона сохта 100 долларлик чиққан.

Туркия жиноят кодексига кўра, сохта пулни ишлатишга уринган ҳар қандай шахс икки йилдан 12 йилга озодликдан маҳрум этилиши ҳамда 10 минг долларга қадар жаримага тортилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG