Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:02

Мирзиёевга таклифлар: “Россиядаги муҳожирлик ҳуқуқларимизни ҳимоя қилинг!”


Россиядаги ўзбекистонликларнинг бугунги ҳаёти ҳақида гапирган андижонлик Жаҳонгир янги сайланган президент Шавкат Мирзиёевга кўп миллионли меҳнат муҳожирларининг ҳақ-ҳуқуқлари қонуний ҳимоя қилинишига оид Россия ҳукумати билан шартнома тузишни таклиф қилмоқда. Жаҳонгирнинг айтишича, агар уларнинг Россияда патент олишга кетадиган харажатлари озайтирилса, Ўзбекистонга меҳнат муҳожирлари юбораётган пул оқими ҳам кўпайган бўларди.

Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида яшайдиган 25 яшар Жаҳонгир 7 йилдан буён Россияга қатнаб, ишлайди.

У Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг аҳволи қўшни қирғизистонлик, тожикистонлик муҳожирларга нисбатан ёмонроқ эканлигини айтади.

Жаҳонгирнинг Мирзиёевга таклифлари бундай:

“Биз ҳам Россияда қирғизлар каби патентсиз ишлай олиш ҳуқуқига эга бўлайлик. Чунки топган пулимизнинг ярми патент олишга ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришга кетяпти".

"Биз, меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари тўла ҳимоя қилинишига эришинг. Биз ҳам тиббий хизматдан фойдаланиш, нормал шароитларда яшаш ва ишлаш ҳуқуқларига эга бўлайлик”.

“Агар бизнинг ҳуқуқларимиз давлатлараро шартномалар орқали ҳимоя қилинса, биз Ўзбекистонимизга ҳозиргидан икки баравар кўп пул олиб кирган бўлар эдик”.

Жаҳонгирнинг таклифлари тўла версиясини қуйида тингланг:

Андижонлик меҳнат муҳожири Жаҳонгир билан суҳбат:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:06 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG